Ижтимоий минбар: 'Ўзбек халқи порага ўрганиб бўлди'

Image caption 'Қонун посбонининг ўзи энг катта порахўр бўлса, қонунда нима айб?'

Ижтимоий тармоқларда бу ҳафтадаги баҳс мавзумиз-порахўрлик.

Ўзбекистонда пора бермай яшаш мумкинми?.

Порахўрликнинг илдизлари қаерда ва уни йўқотиб бўладими?

Шарҳларингизни Facebook ва Odnoklassniki даги BBCUzbek саҳифаларида қолдиринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бешикдан қабргача?

Aysanem Asenova: Болага бериладиган пулни ҳам пора бериб оламиз.

Хурлиман Минажаддинова: Мен касалхонада оёғи йиринглаб, кесишга тайёрлаб қўйилган ётоқдаги беморнинг "санитарка"...деб бир неча соат бақириб ётганининг гувохи бўлиб, юрагим ларзага келган. Ҳаммаси ётоқдаги касаллар бўлгани учун 1-2 сўм пул бермаса ҳатто санитаркалар гаршокларини алмаштириб, хабар ҳам олмас экан. Иш жойида ҳамма ишчилар давлатдан ойлик олади-ку?.

Мухаммад Мухаммад: Яқинда 6 ярим ёш ўғлимни мактабни биринчи синфига куйиш учун 60.000 сўм беришга мажбур булдим. Сақлансам ва кейинги йилгача сабр қилиб, ўша пулни бермай ҳам қўйсам бўларди. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ-ку. Худо Ўзи кечирсин.

Aysanem Asenova: Мен ўқияпман. Ректор, проректорлар пора олган домлаларни ушлашга ёрдам беринг, дейди. Аммо ким бундай қила оларди?. Устозларда ҳам уят деган нарса қолмаган. Бермай ҳам қўйдик, аммо унақада ўқиш қийин экан.

Gulnara Usmanovna: Шифокор ҳатто ҳамширани киссасига пул солманг-чи... ишингиз битармикан?. "Барча тиббий хизматлар бепул" деган ёзувлар хўжакўрсинга. Мактабларни-ку, гапирмасаям бўлади.

Daston Akmal: Айниқса ўқишга кириш борасида жуда кучли порахўрлик бизда!!!

Abror To'rayevich: Айниқса олий ўқув юртларини айтмайсизми?. Пора берадиганлар ҳам, пора оладиганлар ҳам топилади. Охир-оқибат ҳар йили минглаб талабга жавоб бермайдиган кадрлар эл хизматида ёки иш тополмай овора....

Раййона Дадахонова: Бу нарса оддий нарсага айланиб қолган, пора олмаган инсоннинг ўзини билмайман.

Shahzod Bukharov: Хоҳлаймизми, йўқми, бу бор нарса.

Akmal Maxmudov: Бу одамларнинг ойлиги- пора, тирикчилиги- пора. Ўзбекистонда...ҳамма жойда ўз ставкалари бор, уни ҳамма билади, фақат жим туради...

Shirin Qodirova: Бизда порасиз иш битириш қийин. Бунга баъзан берувчи, кўпинча эса олувчи айбдор.

Bahodir Choriyev: Бундан 15 йил олдин Ўзбекистонда пора бермай иш қилиш мумкин эди. Ҳозирги ккунда порасиз яшашнинг имкони йўқ. Ҳалол инсонни ҳаётнинг ўзи пора беришга мажбур қилмоқда.

Shakhriyor Karshiyev: Чет элга кетишимдан олдин военкоматдан ҳужжат керак бўлди. "Медосмотрга ўт!" деб бақирди. Медосмотрдан ўтдим, контракт армия дейишди. Мен жон деб борган бўшардим, сариқ бўлганман дедим. Ҳужжат опкел дейишди. Анализ топшир дейишди. Нима деса қилавердим. Тахминан 10 кун. Хуллас, ҳужжатни олдим. Ҳеч ким бир тийин сўрамади. сўраганида ҳам бермасдим".

Маошлар ва Ўзбекчилик

Ikroma Cakir: Ойлик оз, одамлар оч, болалари пул дейди. Ойликдан свет, газ, обуна, ремонтга қайтарилади. Арзимаган пул қолади. Кийим олсинми, нон олсинми?. Қандай қилиб ойликка яшайди?..

Fozil Malikov: Ўзбекнинг қонида пор порахўрлик. Фақат гўр тузатади буни.

Abdurazzoq Abdulhaq: Порахўрлик шу даражага етганки, баъзида кирган жойингда ишинг битиб, пора бермасдан чиқиб кетишга ҳижолат бўлиб қоласан киши.

Boburbek Akramjonovich Azmiboyev: Инфляция йилига 10-14%. Ҳар йили ойликларимиз 10 % ошади. Бунинг орқасидан бозорга кирсангиз, кечаги нархдан 20 % қиммат. Нима бўлди, десангиз, ойлик ошди-ку, дейишади! Августнинг 15- да ойлик ошса, сентябрдан газ-свет ошади. Нима ўзгаради?!..

Gulshan Karayeva: Маошлар кўтарилиши баробарида ҳамма нарса кўтарилади. Порахўрликка қарши курашиш учун бу етарли эмас.

Shukurjon islomov: Қанақа порани гапиряпсизлар , "совға", "ҳадя", "атаганимиз", "ихлос", "муомаласи" деган нарсалар бор, холос.

Narzullo Akhunjonov: Пора бермаган одамнинг иши битмай қолаверади. Иш ҳафталаб, ойлаб ва ҳаттоки, йилларга ҳам чўзилиши мумкин. Бугунги режимнинг асосини худди шу порахўрлик ташкил этади ва бу унинг "реал ва идеал" ҳаёт тарзига айланган, дейиш мумкин.

Ali Khan: Пора берадиган бўлмаса, оладиган ҳам булмайди. Ҳамма ишини осон йул билан битказишни хоҳлайди. СССР давридан бери келаётган бюрократия одамларни шунга ўргатган. Энди бу менталитетни йўқотиш учун а-а-анча вақт ва меҳнат керак бўлади.

Kh Ishmuhamedov: Таниш-билишчилик қилиб ишини битирганлар кўп, таниши йўқлар пора билан битиради-да!..

Naser Muhammad: Пора мамлакатни ич-ичидан емирувчи иллат. Ўзбекистонда бу иллатнинг илдиз отиб кетишига кўп омиллар сабаб. Илмсизлик, дину-диёнатдан йироқлик, пора олишга ўрганиб қолишлик ва ҳоказо. Давлатманд порахўр айнан пора орқали бадавлат бўлгани учун ҳам порадан воз кеча олмайди. Юкори лавозимларда ишлаётган ҳамюртларимиз ҳаёт тарзлари сарфи учун ойлик маоши етиб ортиши, албатта бу кулгили.

Narzullo Akhunjonov: Энг қизиғи, ҳозирги режим ўз манфаатига хизмат қилувчи жуда ҳам муҳим ҳуқуқий асосни яратиб олди. Яъни қонунга киритилган ўзгариш ва қўшимчага кўра, пора берувчи ҳам пора олувчи билан теппа-тенг равишда жиноий жавобгарликка тортилади. Энди ўйлаб кўринг, қайси шахс юрак ютиб пора берганлигини айта олади? Бундан хулоса шуки, ушбу ҳуқуқий механизм доирасида пора олувчиларнинг ошиғи янада олчи бўлади.

Йўқотиб бўладими?

Ali Aliyiv: Менимча, Ўзбекистонда порасиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин, чунки ўзбек халқи порага ўрганиб бўлди. Аввало юқори мансабдагилар халқни шунга мажбурлаб ўргатиб бўлди. Бундан қутулиш қийин бўлади.

Golibbek Kholnazarov: Порахўрликни ўзбекчилика тақамаслик керак, бу система атайлаб яратилган, катта пора еяпганлар, ўзидан пастдагиларга озроқ едириб қўйиб, уни муттаҳам, мутеъ қилиш мақсадида!. Энди бу одатларни Янги Президент сайлангандан кейин қолиши ё йуқолиши унинг сиёсий иродасига ва инсофига боғлик!. Йўқ қиламан деса, бир-икки йилда бутун ўзбек халқини ҳалол, мўмин-мусулмон қилади. Хоҳламаса, қани энди ўзбекчилик шу-да деб обкелларинг, дейди!.

Otabek Jo'raxo'jayev: Порахўрликни йўқотиш жуда қийин. Гап қонунда эмас, унинг и жросида. Қонун посбонининг ўзи энг катта порахўр бўлса, қонунда нима айб?

Abdurazzoq Abdulhaq: Бу иллатни йўқ қилиш учун аввало, тўғри системага ўтилиши керак.

Gulshan Karayeva: Шунчаки, ҳеч ким бермай қўйиши керак!

Bashorat Eshova: Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас. Порахўрлик одат тусига кириб қолган.

Naser Muhammad: Порахўрлик йўқолиши учун жуда оғриқли чоралар зарур.... Порахўрликнинг Ўзбекистонда ҳали-бери йўқолишига умид ҳам қилманглар.

Saidova Sabohat: Бўлган, бўлади, давомий бу иллат!.

Amir Turon: Албатта мумкин. Бунинг учун Оллоҳнинг ҳокимияти бўлган Ислом Давлатини қуриш керак.

Aysanem Asenova: Бу нарсани йўқотишга минглаб йиллар керак бўлади.

Gulnara Usmanovna: Порани олувчини эмас, берувчини жазолаш керак. Қайси мамлакатда бўлмасин, аҳолини эҳтиёжидан маоши 10 баробар ортиқ бўлсагина, порахўрлик бўлмаса керак. Бу менинг шахсий фикрим.

Бу мавзуда батафсилроқ