Ўзбекистонлик ҳашарчи: "Терилмаган пахта учун ҳақ олишмоқда"

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ўзбекистонда пахта мавсуми давом этар экан, хусусий ширкатлар ва давлат хизматчиларини теримга мажбурий йўллаш давом этмоқда.

Би-би-си суҳбатлашишга муваффақ бўлган тошкентлик фаол Абдураззоқ Содиқовга кўра, унинг шифокор бўлиб ишловчи рафиқаси пахта терими учун Тошкентдан Жиззахга олиб кетилган.

Рафиқасини бориб кўрган Абдураззоқ Содиқовнинг айтишича, пахта йиғим-теримига сафарбар этилган ҳашарчилар яшаётган шароитлар оғир.

Бундан ташқари, ҳашарчилар пахта йўқлиги ё-да, кунлик белгиланган миқдорни теришга муваффақ бўла олмаётганлари учун ўз ёнларидан пул тўлашга мажбур бўлишаётган экан.

Ҳуқуқ фаоллари ҳар бир килограмм терилган пахта учун 217 сўм тўланиши назарда тутилганини айтишади.

Абдураззоқ Содиқовнинг маълум қилишича эса, терилмаган пахта учун 350 сўмдан "ҳақ" олинмоқда экан.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Your contact details
Disclaimer