Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Саҳро марвариди" фильми ҳақиқий Ўзбекистонни акс эттирганми?

Россиянинг биринчи телеканали орқали "Ўзбекистон - Саҳро марвариди" номли ҳужжатли фильм намойиш этилган. Фильм мамлакатнинг бой ўтмиши, тарихий обидалари, меҳмондўст халқи, қадимий донишманд ва алломалари, ҳамда гўзал табиати ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм чиндан ҳам тарихда катта из қолдирган бу замин фарзандлари - Ибн Сино, Беруний, Улуғбек ва Навоий каби буюк шахсларни эсга олади.

Бир кўришда ҳар қандай одамни эҳтимолий сайёҳга айлантира оладиган бу фильм намойиши, айни пайтда, Тошкент аэропорти дунёнинг бешинчи энг ёмон аэропорти деган номга сазовор бўлиб турган бир пайтда кўрсатилмоқда.

Тошкентлик документалист ва сураткаш Умида Аҳмедованинг айтишича, "Ўзбекистон - Саҳро марвариди" ҳужжатли фильм эмас, балки реклама клипидир. Унга кўра, фильм Ўзбекистондаги асл вазиятни акс эттирмайди. Суҳбатни тингланг.