Бошига қоп кийган намойишчилар ўзбек тутқунлари қисматини ёритди

Ўзбекистон элчихонаси жойлашган Ғарбнинг еттита шаҳрида Ўзбекистонда "махфийлик ва қийноқлар тўхтатилсин" деган шиорлар остида намойишлар ўтказилган.

Халқаро Амнести ташкилоти уюштирган бу акция Берлиндаги ўзбек элчихонаси қаршисида ҳам ўтказилган.

Жаҳон бўйлаб 200 минг одам ўзбек қамоқхоналарида ётган ва қийноқларга тутилган виждон маҳбусларни озод қилишни талаб этиб петицияга имзо чекканлар.

"Ўзбекистонда қийноқлар мунтазам равишда амалга оширилади. Ўзбек ҳукумати эса уни тўхтатиш ўрнига, ёлғон гапиришда давом этаяпти. Бунинг давом этишига йўл қўймаслик керак", дейилади Амнестининг баёнотида.

Берлиндаги намойишчилар, хусусан, кўп йиллардан бери қамоқда қолаётган ва баъзиларининг жазо муддатлари мунтазам равишда узайтирилиб бораётган Азам Фармонов, Дилором Абдуқодирова, Эркин Мусаев, Мурод Жўраева ва Муҳаммад Бекжоновларнинг тақдирига эътибор қаратишни сўраганлар.

Берлиндаги тадбирда иштирок этган ва нутқ сўзлаган собиқ ўзбек маҳбуси ва инсон ҳақлари фаоли Умида Ниёзованинг айтишича, Ўзбекистон ичида инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришга ботина оладиган инсонлар саноқлидир.

Унга кўра, мазкур тадбирлар жаҳон лидерларининг Ўзбекистондаги абгор вазиятга диққатини қаратишни мақсад қилиб олган.

Суҳбатни тингланг.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Your contact details
Disclaimer