Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: Эбола тарқалган ўлкаларга сафар тақиқланди

Ўзбекистон ҳалокатли эбола вируси тарқалган Африка давлатлари фуқароларининг мамлакатга киришларини вақтинча тақиқлаган.

Эбола вируси эпидемиясига қарши ҳукумат комиссияси, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг Гвинея, Сьерра-Леон, Либерия, Конго Демократик Республикаси, Нигерия, Сенегал ва Малига сафар қилишларини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарган.

Ўзбектуризм матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, вирус кириб боргани ҳақида шубҳалар бўлган Россия ва Беларусга ҳам сайёҳлик сафарларини уюштиришда хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия этилади.

Эбола шу йил мартида Ғарбий Африкада қайд этилганидан буён қарийб тўрт ярим минг инсоннинг умрига зомин бўлди.

Би-би-си Ўзбекистон ҳукуматининг аксил эбола чоралари ҳақида сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган Самарқанддан блоггер Тошпўлат Раҳматуллаев билан суҳбатлашди.