'Ижтимоий минбар': Ўзбекистонда жамият манфаати билан ҳисоблашиладими?

Демократик мамлакатларда "жамият манфаати" тушунчаси ўта муҳим ҳисобланади.

Халқи ва мамлакати учун хизмати ҳар қанча баланд бўлмасин, бирор сиёсатчининг бирор бир амали жамият манфаатига зид экани ошкор бўлиб қолса, президент бўладими, бош вазирми, истеъфо беришга мажбур бўлади.

Таниқли одамнинг шахсий ҳаётига дахл ёки жамият манфаати тушунчалари тарозига қўйилса, жамият манфаати устун қўйилади.

Ўзбекистонда-чи?

Инглиз тилида public interest, русчада "в интересах общества", ўзбек тилидаги жамият манфаати тушунчаси нақадар муҳим деб кўрилади?

Ўзбекистонда "жамият манфаати" тушунчаси сиёсий ҳужжатлар, қонунчиликда ўз аксини топганми?

Сизнингча, давлат амалдорининг шахсий эмас, жамият манфаати учун ҳисобдор ва масъуллигини англатиш учун нима қилиш лозим?

Би-би-си "Ижтимоий минбар"ининг навбатдаги мавзуси баҳсида иштирок этинг!

Фикр-мулоҳазаларингизни ушбу саҳифанинг қуйи қисмидаги махсус форма ёки uzbek@bbc.co.uk электрон почтаси орқали бизга йўлланг, BBC Uzbek нинг Facebook, Одноклассники, Google+, Twitter ва Instagram даги саҳифаларидаги мунозараларига қўшилинг!

Your contact details
Disclaimer