Амнести Интернейшнл Ҳамидқориевга чиқарилган ҳукмни қоралади

Амнести Интернейшнл халкаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистонда ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевга чиқарилган ҳукмни қаттиқ қоралаб чиққан.

"Амнести Интернейшнл" бир баёнот чиқариб, Мирсобир Ҳамидқориев тергов пайтида қийноққа солинганига оид даъволарни тезликда, холислик ва жиддийлик билан текшириш ва унга чикарилган хукмни бекор қилишга чақирган.

Икки кун муқаддам Ўзбекистонда маҳкама Мирсобир Ҳамидқориевни диний экстремизмда айбдор деб топиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум этганди.

2010 йилда диний эсктремистик ташкилотга аъзоликда айбланиши ортидан Мирсобир Ҳамидқориев Россияга қочган ва у ерда Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан қочқинлик мақоми беришни сўраган.

Ҳамидқориевнинг ишини кузатиб келаётган Франциядаги "Ўтюраклар клуби" раҳбари, инсон ҳақлари фаоли Мўътабар Тожибоевага кўра, Мирсобир Ҳамидқориев 9 июн куни Россия Федерал Хавфсизлик Кучлари томонидан Москва марказида ўғирлаб кетилган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз:+44 7858 860002