"Чироқ ўчишига электр печкалар айбдор"

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ўзбекистонда энди нафақат вилоятларда, балки пойтахт Тошкентда ҳам одат тусига кира бошлаган электр тармоғидаги узилишларни Ўзбек расмийлари аҳолининг электр иситкичлар ва кондиционерлардан кўп миқдорда фойдаланиш билан изоҳлаган.

"Ўзбекэнерго" давлат акционерлик жамияти вакилининг Uz24 сайтига билдиришича, бундай ҳаракатлар электр тармоғидаги кучланишни келтириб чикаради ва генераторларнинг фаолиятига зарар етказади. Шу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида электр энергияни таъминлаш марказидан маълум вақтларда узиб қўйишга туғри келаётганини айтган мулозим.

"Ўзбекэнерго" вакили шунингдек, бундай ҳолатлар шошилинч тарзда қабул қилиниши боис, аҳолини огоҳлантириш имкони йуқлигини билдирган.

Бугунги кунда республикада табиий газнинг аксарият жойларда деярли берилмаслиги сабабли одамлар қиш-қировли кунларда қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланишга мажбурлар.

Пойтахтда ҳар куни чироқ ўчишидан норози фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда эътирозларини қолдиришган.

"Свет, газ, у нима ўзи?", деб савол беради бундай фикрларга жавобан бир ўзбекистонлик фойдаланувчи Фейсбукда.

Би-би-си билан гаплашган қашқадарёлик фуқаронинг маълум қилишича, ҳозир вилоятдаги бирорта туманда нормал электр таъминоти берилмайди. Унга кўра, Қарши марказида хам электр энергияси танқислиги катта муаммога айланган, Косон, Каспи каби туманларда эса кун буйи бир-икки соат чирок берилиши одатий ҳолга айланиб колган, қишлокларда умуман чироқ-газ йўқлигини айтади. "Ҳозир бу туманларга келиб кўрсангиз, одамлар совуқдан кўрпаларга ўралиб ўтиришади, ҳаммаёқ зимистон эканини кўрасиз", дейди у.

Самарқандлик журналист, блоггер Тошпўлат Раҳматуллаев Самарканд шаҳрининг марказида чироқ учиб қолиши табиий ҳолга айланганини ёзган.

Мутахассисларга кўра, газга бой Ўзбекистон халқини табиий газ билан таъминлашга қодир. Лекин Ўзбек хукумати ўн йиллардан буён аҳолисини совуқ ва зимистонда қолдириб ўз газини Россия ва Хитойга сотишни маъқул кўрмоқда. Қўшни Афғонистонни эса электр энергияси билан таъминлайди.

Ўзбекистонда газ ва электр тақчиллиги билан боғлиқ вазият сақланиб қоларкан, расмийлар аҳолига ўтин ва кўмир сотиб олишни тавсия қилиш билан кифояланмоқда.

"Ўзбекэнерго" ширкати олдинроқ Хоразм вилоятидаги барча истеъмолчилар табиий газдан кўмирга ва суюлтирилган газга тўла ўтказилгани, бундай чоралар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилишини билдирган эди.

Совуқ кунларнинг бошланиши билан ҳар йили газ ва электр таъминотидаги узилишлар турар-жой биноларида тез-тез портлашларни юзага келтиради, баъзида қурбонлар берилишига олиб келади. Мутасаддилар бундай вазиятларда айбни яна оддий аҳолига, техник воситалардан нотўғри фойдаланганликка йўйиб қутилишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз:+44 7858 860002

Би-би-сининг Фейсбукдаги саҳифасида ҳам ўқувчилар бу мавзудаги ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдиришган.

Жумладан, Пардокс деганлари шу бўлса керак, деб ёзади бири.

Дониёр Пўлатов деган мухлис тўсатдан илҳом келиб, шундай шеър битибди:

Ўтин роса кетади. Кўмирни ғамлаганмиз, Қолганига тезак бор. Ташвиш бизга бегона, Ёғса ёғаверсин қор. Тефалнинг чойи чоймас, Қумғонга етмайди-да. Палов ўчоқда пишса, Иштаҳа кетмайди-да. Қишда ёруғлик зарар, Чироқни ўчир илдам! Ўттиз милён бўлмасдик Ахир порласа ҳар дам!..

Бизга газнинг кераги йўқ, газсиз яшашга ўрганиб қолганмиз, светнинг ҳам кераги йўқ, 1,2 соат бериб турса бўлади фонарларимизни зарядкага қўйиб олишга олишга...бизга телефоннинг ҳам кераги йўқ. Чунки свет йўқ, антенна ҳам йўқ, МТС, УМС буни фарқи йўқ. Биз қадим замонда яшаяпмиз, тўда-тўда бўлиб. Биз тинчлик тарафдори. Бизга Цивилизация, урбанизация деган нарсалардан анча йироқдамиз. Газ нима у? Нима ҳақида гапиряпсизлар ўзи?.. дея кинояли изоҳ қолдирган Ашраф Рашидов.

Али Ханнинг ёзишича, Элитага оддий халқдан нима фойда, ҳамма фойда Хитойдан.

Rashidov Ashraf O'ylab o'ylab... O'zbekistonga qanday tarif berishni bilmay qoldim! O'zbek xalqi juda antiqa xalq, Bunaqasini yer yuzidan topa olmаysan 100% javob! Svet, Gaz bor deydigan bazi birovlarga aytmoqchiman! (Toshkentliklarga alohida tegishli) uyingizdan chetga chiqqanmisiz o'zi! Sizni uyingizda gaz, svet bordir, lekin viloyatlarimiz chekka qishloq hududlarida gazni turbasi bor, svetni liniyasi bo'ldi o'zi yo'q! Svet bolishi mumkin kuniga 4,5 soat) ishonmayaydigalarga alohida taklifnomalarim bor! Aynan shunaqa qishloqlarga, hududlarga bir yashab sayir qilib ko'ringlar, qani nima deysizlar shundan keyin. Batafsil malumotni men beraman! Kimga kerak bo'lsa yozingla maktub...2009 yil Bobomni qishlog'iga bordim o'zi qurgan mevali daraht ko'chatlarini, yiqitib o'tin qib yoqishayabdi qoyil qoldim uyni isitish uchun sovuqdan qirsilab qotib qolmaslik uchun.

Sirli BayKadirov Юкоридаги гапларда хам жон бор деб, ўйлайман лекин свет газда кескин ислоҳат ўтказиш керак яъни, ўтган йиллар мобайнида газ ва электр энергиясини аҳолига сотишда жуда кўп талон -тарожга йўл қўйилган, жумладан ноқонуний қурилган ғишт,оҳак, нон ишлаб чиқариш корхоналари харажатлари аҳоли ҳисобига ўтказилган,ўз навбатида вилоят қишлоқларида яшовчи аҳолиларни кўпчилиги хонадонида газ ва электор ўлчагич қўйилмаган шунинг учун ўзи ёқмаган газдан ва электр энергиядан ҳосил бўлган қарзини тўлай олмай армонда. Газ идораси қарзингни тўла, деса фуқаро бунча қарзим йўқ, дейди.

Sardor Mamarasulov Rostan ham juda boy tabiiy boyliklarga egamiz. Nega ?Nima uchun? degan savollar odamni qiynavoradi.

Бехзод Хаитов Россияга, Хитойга газ сотяпмиз пули қани, нимага сарфланяпти? Ёки текинга беряпмизми?- каби фикрларни билдиришибди Би-би-си ўқувчилари.