Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда электр иситгичларсиз қишни ўтказиш мумкинми?

Хабар қилинишича, Наманган вилоятида аҳоли томонидан фойдаланиладиган қўлбола газ ва электр иситкичлар ҳамда газ тортиб олувчи насослар мусодара қилинган.

Совуқ тушиши билан электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишлар боис Ўзбекистонда одамлар қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланишга мажбурлар. Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг қарийб барча вилоятларида ҳар йили кузатилади.

"Муқобил танлов бўлмаганидан кейин халқ қандай иситсин, газ йўқ ҳозирча. Аммо, баъзи маҳаллаларга газни бериш бошланди. Ҳали бизнинг маҳалламизга етиб келгани йўқ", дейди Фарғон вилоятининг Риштон туманида истиқомат қилувчи мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли Баҳодир Элибоев.

Мутахассисларга кўра, газга бой Ўзбекистон халқини табиий газ билан таъминлашга қодир. Лекин, Ўзбек хукумати ўн йиллардан буён аҳолисини совуқ ва зимистонда қолдириб, ўз газини Россия ва Хитойга сотишни маъқул кўради. Қўшни Афғонистонни эса электр энергияси билан таъминлайди.

Ўзбекистонда газ ва электр тақчиллиги билан боғлиқ вазият сақланиб қоларкан, расмийлар аҳолига ўтин ва кўмир сотиб олишни тавсия қилиш билан кифояланаётгани хабар қилинганди.

Совуқ кунларнинг бошланиши билан ҳар йили газ ва электр таъминотидаги узилишлар турар-жой биноларида тез-тез портлашларни юзага келтиради, баъзида қурбонлар берилишига олиб келади.

Мутасаддилар бундай вазиятларда айбни яна оддий аҳолига, техник воситалардан нотўғри фойдаланганликка йўйиб қутилишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002