Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Риштондаги сайлов участкасида нималарни кўриш мумкин бўлди?

Тошкент вақти билан соат 20 да сайлов участкалари ёпилган.

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси эълон қилишича, соат 17 гача жами сайловчиларнинг 78 фоиздан зиёди овоз бериб бўлган.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги 150 ўринни қўлга киритиш учун тўрт сиёсий партия ва Экологлар ҳаракати курашга киришгани айтилган.

Экологларга парламентдаги 15 ўрин мўлжалланган, қолган 135 ўрин учун 535 номзод рўйхатдан ўтказилган.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси, Халқ демократик партияси ва "Адолат" социал-демократик партияси ҳукуматпараст партиялар деб кўрилади.

Ўзбекистонда мухолиф партиялар фаолияти тақиқланган.

21 декабр куни оддий овоз берувчи сифатида сайлов участкасида нималарни кўрдингиз, деган саволни Би-би-си Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшайдиган журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳодир Элибоевга берди.