Лола Элтоева: театр актрисаси сифатида тақдирланганим ютуғим

26 декабрда Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройида маданият, спорт, анъанавий мусиқа, кино ва телевидение ижодкорларининг "Эътироф" тақдимот маросими бўлиб ўтган.

Маросимда йилнинг энг яхши спектакли, киноси, актёр ва актрисаси, ҳайкалторош, рассом ва спортчиси, теле ва радио журналисти каби ўндан ортиқ йўналишларда совриндорлар аниқланган.

"Йилнинг энг яхши театр актрисаси" йўналишида ғолиб бўлган Ўзбек Миллий театри актрисаси Лола Элтоева маросимдан олган таассуротлари, театр санъати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди