Би-би-си меҳмони Афғонистонда Навоий асарлари тарғиботчиси Абдуллоҳ Руйин

Абдуллоҳ Руйин 1948 йил Афғонистоннинг Қундуз вилоятида туғилган.

Қундуздаги диний мадрасада таълим олган. Ўша ерда араб, форс тилларини чуқур ўрганган.

Дин ва шариат аҳкомларидан талабаларга сабоқ берган.

Сўнгра 1968 йилгача Кобулда "Юлдуз"жаридасида ишлаган.

Йиллар давомида адабий араб, форс, ўзбек, турк тилларини ўрганишда давом этган.

Маълум муддат Балх вилоятида фаолият юритган. Журналистика бўйича тажриба орттирган.

Навоий асарларига бўлган меҳр-муҳаббат туфайли унинг асарларини чуқур ўрганиб, кирилл ёзувидан араб алифбосига ўтказишни бошлаган. Олим мумтоз асарлар учун муҳим луғатларни ҳам ўрганиб келади.

Шу пайтгача Абдуллоҳ Руйин бошчилигида Навоийнинг 32 асари араб алифбосига ўтказилиб, Афғонистонда ўқувчилар қўлига етиб борган.

Абдуллоҳ Руйиннинг муштарийларимиз саволларига жавоблари

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ