Каримовнинг собиқ давлат маслаҳатчиси Тимур Алимов вафот этган

Тимур Алимов(чапдан иккинчи) истеъфога чиққунига қадар кадрлар масалалари бўйича Президент Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган. Фото муаллифлик ҳуқуқи dunyouzbeklari.com
Image caption Тимур Алимов(чапдан иккинчи) истеъфога чиққунига қадар кадрлар масалалари бўйича Президент Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, 19 куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиларидан бўлган Тимур Алимов узоқ давом этган хасталикдан сўнг 78 ёшида оламдан ўтган.

Марҳум Тошкент шаҳрида дафн этилган.

Тимур Алимов собиқ Шўро даврида ҳам раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

1970 йиллардан бошлаб сиёсат саҳнасига келган Тимур Алимов Ўзбекистон Министрлар Советининг иш бошқарувчиси, Тошкент вилояти ижроия қўмитаси раиси, Тошкент вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби лавозимларини эгаллаган.

Қайта қуриш йилларидан сўнг Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида бироз муддат ишлаган.

1990 йилда Ўзбекистон президенти девонига ишга ўтган.

Тимур Алимов истеъфога чиққунига қадар кадрлар масалалари бўйича Президент Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

Тимур Алимов Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Ғафур Ғуломнинг жияни бўлган.

У Ўзбекистон сиёсий саҳнасидаги энг баҳсли шахслардан бири бўлгани айтилади.

Ўзбек мухолифатига кўра, Тимур Алимов режимнинг энг садоқатли арбобларидан бири ўлароқ, мамлакатдаги ҳурфикрлиликнинг ашаддий душмани эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer