HSBC банкида ўзбекистонликларнинг 20 миллион доллари бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Дунёга машҳур HSBC банкининг Швейцариядаги бўлимида 2007 йилда Ўзбекистонга алоқадор 13 шахсга тегишли банк ҳисобларида тахминан 20 миллион доллар маблағ сақланган.

Ушбу рақамлар Журналистик Тадқиқотлар бўйича Халқаро консорциум(ICIJ) эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

Ҳисобот HSBC банкининг Женева бўлимида ишлаган компютер эксперти 2007 йилда ўғирлаган маълумотларга асосланган.

Ушбу маълумотларда дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган банк мижозларига тегишли 100 мингдан ортиқ банк ҳисоблари рақамлари бор.

Женева банкидан ўғирланган маълумотларни Франциядаги Le Monde рўзномаси қўлга киритган ва журналистик тадқиқот ўтказиш мақсадидаги 50 дан ортиқ оммавий ахборот воситаларига тарқатган.

Бунинг асосида Би-би-си ҳам ўзининг журналистик суриштирувини ўтказган ва банк ўзининг мижозларига миллионлаб долларлик солиқ тўлашдан қочишга ёрдам берганини аниқлаган.

HSBC банки ўз мижозларига қандай қилиб ўз мамлакатидаги солиқ идораларидан пулни яшириш бўйича масалаҳатлар берган.

2007 йилга тегишли файллар дунёнинг 203 давлатидан бўлган сиёсатчилар, жиноятчилар ва машҳур одамларга тегишли экани айтилади.

Уларда 106000 мижознинг 120 миллиард долларлик ҳисоб рақамлари бўлган.

HSBC бугунги кунга келиб вазият ўзгарган, демоқда.

Ўзбекистонлик миллионерлар

International Consortium of Investigative Journalists - Журналистик Тадқиқотлар бўйича Халқаро консорциум 2007 йилдаги банк ҳисоблари асосида мамлакатлар хариталари, рўйхатлари, мижозлар ҳисобидаги маблағларига бағишланган веб-сайт эълон қилган.

Ушбу маълумотларга кўра, Ўзбекистон йирик маблағларни Швейцария банкига қўйиш бўйича 141-ўринни эгаллаган.

1988 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистонга алоқадор 19 мижоз HSBC банкида 33 банк ҳисобини очган.

ICIJ тузган инфографикага кўра, 1994 йилгача бу банкда ўзбекистонлик бир мижознинг ҳисоби бўлган.

1997 йилдан кейин мижозлар сони ортиб борган.

2000 йилда мижозлар сони олтитига етган.

2006 йилга келиб мижозлар сони кескин ортган.

Бу Андижон ҳодисаларидан кейин Ўзбек расмийларига Оврўпо Иттифоқи томонидан тақиқ жорий этилганига боғлиқми ёки йўқлиги номаълум.

Банк маълумотларига кўра, маблағ қўйганларнинг атиги 15 фоизи Ўзбекистон паспорти билан мижоз сифатида рўйхатдан ўтган.

Бир банк ҳисобида 2007 йилда 7,5 миллион доллар бўлган.

Ўзбекистонлик бой-бадавлат кишилар Швейцариядаги банк ҳисоблари билан жаҳон оммавий ахборот воситаларининг илк бор эътиборига тушаётгани йўқ.

Президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага алоқадор кўрилган банк ҳисоблари бўйича текширувлар Швейцария, Швеция ва АҚШда бошланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас