Канада ва АҚШнинг бухоролик яҳудийлари ўзбек сайловини кузатгани келишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи uzreport.uz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов пайшанба куни АҚШ ва Канаданинг бухоролик яҳудийлари конгресси раҳбарларини қабул қилди.

Ҳукуматга яқин uzreport.uz сайти хабар беришича, Борис Қандов ва Нерри Юшваева-Кавальер Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини кузатадилар.

Мазкур икки вакил президентлик сайловларини кузатиш учун Ўзбекистонга ташриф буюраётган 400 халқаро кузатувчилар орасида бўладилар.

Бироқ, мустақил халқаро матбуот учун сайловларни бевосита кузатишга рухсат йўқ.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги билдиришича, жаноб Комилов АҚШ ва Канаданинг бухоролик яҳудийлари конгресси раҳбарлари билан Ўзбекистон ва Америка орасидаги маданий ва гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002