Президент сайловлари ижтимоий тармоқлар баҳосида

Image caption Ижтимоий тармоқларда сайловлар масаласи қизғин муҳокамада

Сўнги кунларда Ўзбек ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлишга улгурган баъзи Фейcбук гуруҳларнинг сайлов олдидан "ватанпарварона" ҳаракатлари эътиборга молик албатта.

Жумладан, "Общественный контроль UZ24" ва "Only in Uzbekistan" Фейcбук гуруҳларининиг саҳифаларида хозирги Президент Ислом Каримовнинг суратлари ҳар хил "лаганбардорлик" шиорлари билан тез-тез тақдим қилиниши, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини меъдасига теккан кўринади.

Авваллари халқ орасидаги турли муаммоларни Фейcбук саҳифасида кўтариб келган Уз24. уз янгиликлар интернет сайтига тегишли бўлган "Общественный контроль UZ24" гуруҳи фойдаланувчилари ҳозирги кунда гуруҳ саҳифасида босилаётган Ўзбекистондаги "фаровон ҳаёт"ни манзараловчи суратларни ҳам қабул қилмай қўйдилар ва норозилик руҳидаги изоҳларни қолдирдилар.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, "Общественный контроль UZ24" гуруҳи постлари кўпчиликнинг "лаганбардорлик" изоҳларига ҳам кенг йўл очган. Баъзи фойдалануивчиларнинг гуруҳ постларига муқобил равишда халқ орасидаги муаммоларни кўтаришлари эса алоҳида мавзу.

Жумладан, Фейcбук фойдаланувчиларидан бири, фойдаланувчилар сони 24,000 дан ошган "Общественный контроль UZ24" гуруҳини хушомадгўйликда айблаган. "Обшественний Контрол", менимча сизлар юртбошига мадҳ этиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда ташкил топган эдингиз, шундай эмасми? Яхшиси бу ишингизни ташлаганингиз маъқул, акс ҳолда, бундай ланганбардорлик постларингиз билан ўз обрўингизни йўқотасиз! "

"Обшественний Контрол", сизлар жамиятдаги ижтимоий муаммоларни хал қилиш учун ташкил топгансизлар. Хозир нима қилаяпсизлар? Булар муаммоларни акс эттирмайдику…" - деб ўз изоҳини қолдирган гуруҳ аъзоси "Амир Лутфитдинов".

Яна бошқа бир Фейcбук фойдаланувчиси "Хайрулла Раҳимжанов" шундай деган: "Пахтакорлар, пахтани аямаларинг, яхшилаб қўйларинг, овора бўлмаларинг, барибир ўқимайди".

16 Март куни "Общественный контроль UZ24" гуруҳи президент Ислом Каримовнинг бошқа бир суратини "Мамлакатни ишониб топшириш мумкин бўлган ягона инсон" дея пост қилган. Ушбу чоп этилган сурат 4, 200 дан ортиқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ёқишига қарамасдан, 80 га яқин ҳар хил изоҳларга сабаб бўлган. Ушбу сурат остида ҳозирги президентга муқобил бирон бир номзод йўқлиги, бошқаларга ишонч йўқлиги ҳақида фикрлар билдирилган. Кўпчилик президент Каримовни қўллаб қувватлашда давом этган.

Мавзуга тегишли изоҳларда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси "Сусанна Гавалян" гуруҳ фаолиятида ўзгариш рўй берганини ва "сиёсий тарғибот"да фаоллигини қоралаган. "Обшественний Контрол", сизлар энди фақат сиёсий тарғибот билан шуғулланаяпсизларми ёки менга шундай туйилаяптими? Сизнинг олдинги вазифаларингизга нима бўлди? Сизларни ўқиш авваллари қизиқ эди" - деб айтган ушбу фойдаланувчи.

Фейcбук фойдаланувчиси "Жулиа Канг" эса, сайлов олдидан қўйилган ушбу суратга "Фан клубмисизлар?" дея ўз изоҳини қолдирган. "Умуман олганда, ким ҳам интилмоқда, Ўзбек ижтимоий гуруҳлар Ахборотга ўхшаб қолмоқда, уч баҳо, " деб айтган "Жаҳон Бек".

Икки кун ўтгач, "Общественный контроль UZ24" яна бир суратни "Ҳеч кимга алмаштирмаган бўлар эдим" дея чоп этди. Бунга жавобан гуруҳ аъзоси "Ангелик Закирова" шундай деган: "Оҳҳо, Обшественний Контрол ақлдан оздингизми? Мўмиёлашни хоҳламайсизми? И. А. ҳайкалчасини қўйдинглар, энди сажда қилиш мумкин".

20 Март куни "Общественный контроль UZ24" гуруҳи яна бир президент суратини "#Респект" яни ҳурмат хаштаги билан қўяди, ҳамда халқаро ташкилотлар маълумотларига асосланиб, Каримовни "Ўзбекистон пахта экспорти бўйича дунёда иккинчи ўринда туришига, тилла ва уран қазиб олиш бўйича еттинчи ўринда туришига ва мис заҳиралари бўйича ўнинчи ўринда туришига эришди" дея илова қилади.

Фейcбук фойдаланувчилари эса мамлакатда газ ва электр энергияси етишмовчилиги ҳақида фикрлар билдириб, ва бу заҳиралар Ўзбекистоннинг табиий бойликлари эканлигни таъкидлайдилар, ҳамда гуруҳ фаолиятидан ўз норозиликларини изҳор этадилар. Жумладан, "Руслан Аҳмеров" шундай дейди: "Обшественний Контрол", сизнинг саҳифангизда одамлар турлик муаммолар ҳақида ёзишмоқда, сизлар эса маддоҳлик қилмоқдасиз". "Даврон Ташкенбаев" эса сайлов олди "ташвиқотга" нисбатан шундай дейди: "Шундай маълумот берганингиз учун Обшественний Контрол сизга баракалла, Президентимизни умрлари узоқ бўлсин! Лекин шу қолган номзодлар эришган ютуқлар ҳақида ҳам у бу маълумот берсангизлар яхши бўлар эди! ".

"Уз24, сизларга журналга сайлов олдидан беш баҳо қўйишларини хоҳлаяпсизларми? Мавзуни топибсизлар. Балки яна кимгадур баҳор келгани учун рахмат дейиш керакдур?" Фейcебук фойдаланувчиси "Алишер Муслимов" истеҳзо билан қўшимча қилган.

"Only in Uzbekistan" Фейcбук гуруҳида эса, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари юқоридаги каби суратларга қуйидаги фикрларни билдириб ўтишган. "Алишер Ҳамидов" шундай деган: "Онлайн Узбекистан", вой фаросатсизлар, потҳалимисан. Нима бор бу ерда ўз фикрларини ёзиб". "Ўзбек саҳифаларига нима бўлди? Қаёққа қарама - шу пост. Сиёсатга аралашмасликни иложи йўқми?" деб қўшимча қилган "Фарҳод Исроилов".