Оммавий маданият ва ёки Акмал Саидовга ким овоз бермайди?

Image caption Ёшларнинг оммавий маданиятдан ҳимоячиси...

Ўзбекистон президентлиги учун ўз номзодини қўйган “Миллий Тикланиш” демократик партиясининг вакили Акмал Саидов бир қатор ёшларнинг таъна-дашномлари остида қолган.

Шундоқ ҳам 29 мартга белгиланган сайловда ғолиб чиқиши ҳар қандай узоқ-яқин эҳтимоллардан узоқ бўлган ва буни табиийки, “номзод” ўлароқ ўзи ҳам яхши билган Акмал Саидов афтидан, “билмасдан” оммавий маданиятга тош отиб қўйган.

“Агар президент бўлсам” деган жумла ишлатмасдан Саидов жаноблари ёшларни оммавий маданиятнинг салбий томонларидан ҳимоя қиламан деб ният қилди, podrobno.uz сайтига кўра, унинг фикрича, айнан шу оммавий маданият тушунчаси ўзбек қадриятларидан йироқ ва маънавий бойлигимизга ташқаридан қаратилган ҳужум экан.

Аммо нима ўзи “оммавий маданият”?

Масалан, Гулнора Каримованинг клиплари, ярим яланғоч тушган суратлари ва ёки ўзбек “хонтахта” филмлари қанақа маданиятга киради?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Бу қанақа маданият эди?

Маданият умуман оммавий бўлмаслиги мумкинми?

Тасаввур қилинг, омма назарига тушган, аммо ўзига ўхшаган лавозимдагилар томонидан таъқиқ остида қолаётган Юлдуз Усмонова ва ёки Шерали Жўраев оммавий маданият эмасми?

Наврўз ва Мустақиллик байрамларида президент Каримов муқом қилиб рақс тушиб берадиган Озодбекнинг қўшиқлари-чи?

Демак, бу қўшиқларга яйраб рақс қиладиган ва иттифоқо Акмал Саидовнинг “рақиби” бўлган Ислом Каримов оммавий маданият тарғиботчисими?

Унда Акмал Саидов ҳақиқатда ҳам Ислом Каримовга ва ё ҳатто, унинг уй қамоғида қолаётган қизи Гулнора Каримовага қарши курашадими?

Image caption Рақс оммавий маданиятга кирмайдими?

Зотан, Акмал Саидов ҳеч қаерда, “менга овоз беринглар, мен бўлай президент, Ислом Каримов ва ёки бошқа номзодлар эмас”, деб айтаётгани ҳам йўқ...

Шунда ҳам ижтимоий тармоқларда Акмал Саидовга анчагина заҳар сочиб улгуришди.

Facebook даги Novosti Uzbekistana гуруҳига жойлаштирилган айрим фикрларга ўрин берилса:

Empire Trooper: Saidov bu shunchaki yana bitta tegirmonlar bilan olishuvchi botir, u o'zi bilmagan va umuman yoq narsalarga qarshi kurashmoqchi.

Sherzod Akhundjanov: Iltimos bizlarni chigirtkalardan himoya qiling.

Anora Ismatova: Qanday dahshat, parvardigorim bizlarni bunday himoyachilardan o'zin asra.

Sherzod Akhundjanov: Lola endi kalta koylak kiymaydi.

Vadim Zubanov :Qiziq bu unsurning farzandlari, tungi klublarga borisharmikin yoki faqat mumtoz musiqa koncertlariga borisharmikin.

Boris Ahmedov :Pul va mansab izidan quvganlar nimalarni o'ylab topishmasikin a, bajarishga kelganda esa, hayir bizga ruhsat.

Boris Ahmedov :olomonga non va tomosha, dehqonga suv va yer, hukumatka pul va kelajakka ishongan olomon ))

Malika Malik :Oldin prezident bo'lib olsin. Bunday fikrlash bilan uzoqqa bormidi.

Sherzod Akhundjanov :Halqmni sevamande, saylov natijalarini hamma oldindan yahshi bilib turib baribir bir narsalarni muhokama qiladi 

Akbar Rich: Men aniq bu kishi uchun ovoz bermayman.

Тошкентлик кузатувчи

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ