Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Президент Каримов сайловда овоз берди

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси жами сайловчиларнинг 85 фоизи овоз берган маҳаллий вақт билан соат 17 гача сайловга оид бирорта қонун бузилиши ҳолати қайд этилмади, дея эълон қилди.

Ўзбекистон давлат телерадиоканаллари Президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова билан Тошкент шаҳридаги Яккасарой туманидаги сайлов участкасида овоз бергани тасвирларини намойиш этдилар.

Шунингдек, Президент Каримовга муқобил номзодлар сифатида рўйхатга олинган Ҳотамжон Кетмонов, Акмал Саидов ва Наримон Умаровларнинг ҳам овоз бериш жараёнларини ёритишга вақт ажратилди.

Олдинги йиллардаги тажрибадан ёхуд дунёнинг бошқа мамлакатларидагидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон президентлигига номзодлардан ҳеч ким овоз бериб бўлганидан кейин оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилмаган.

Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг "Ўзбекистон" телеканали намойиш этган кадрлар.

Шарҳсиз видео.