Муқобил номзодлар тарафдорлари қаерга кетди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси президентлик сайлови якуний натижаларни 8 апрелда эълон қилишини маълум қилди.

Аммо, ғолиб аллақачон аниқ, жорий президент Ислом Каримов 90.39 фоиз овоз тўплаган.

Унга рақиб бошқа номзодлар эса, сайловчиларнинг 2-3 фоиздан ортиқроқ дастагини қўлга киритганлар. Сўнгги хабарларга кўра, Акмал Саидов 3.8 фоиз, Ҳотамжон Кетмонов 2.92 фоиз, Наримон Умаров 2.5 фоиз овоз олган.

Якуний натижалар Каримов жанобларининг ғалабасига дахл қила олмаслиги тайин. Аммо, Марказий Сайлов Комиссияси эълон қилаётган рақамлар мазкур сиёсий жараёнда иштирок этган сайловчилар сонига тақсимлаганда муайян саволлар пайдо бўлади.

Қонунга биноан ҳар бир президентликка номзод ана шу сайловчиларнинг камида 5 фоизи дастагини йиғиши лозим. Ўзбекистондаги сайловчилар сони эса, 20 миллион 798 минг дейилган ва расмий рақамларга биноан якшанба кунги жараёнда уларнинг 91 фоиздан ортиғи иштирок этган.

Демак, сайловдан олдин ҳар бир номзод 1 миллиондан ортиқ одамнинг дастагини тўплаб рўйхатдан ўтган. Сайлов натижасига кўра, улар 2-3 фоиздан овоз тўплаганлари аён бўлар экан, қолган дастакловчилар қаерга кетишган? Биз ушбу саволни ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга бердик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Гап шундаки, бу каби Президент Девонида ҳал қилинади. Ва у ерда мақсадга мувофиқлик жуда ҳам устивор... Каримовга муқобил номзодлар сони қанча бўлишидан қатъий назар, унга бериладиган овозлар 90дан пастга тушириладиган бўлса, "Каримовнинг рейтингги пасаймоқда экан-да", деган саволга жавоб беришимизга тўғри келади қабилада ёндашув мавжуд. Муқобил бўлган ва муқобил бўлиб кўриниши керак бўлган номзодлар аслида 5 фоиз овоз тўплашмайди", дейди таҳлилчи.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ