Би-би-си меҳмони ҳуқуқшунос олим Абдулҳаким Шаръий Жузжоний

Юридик фанлари доктори, профессор Саид Абдулҳаким Шаръий Жузжоний 1934 йили Афғонистоннинг Жузжон вилояти Сарипул шаҳрида туғилган.

Кобул шаҳридаги Шаръий илмлар мадрасасида сабоқ олган.

Кобул Университетининг Шариат факультетини тамомлаган.

20 йил мобайнида Афғонистон оммавий ахборот воситаларида фаолият юритган.

1976 йили сиёсий фаолияти туфайли ишдан четлатилган.

1978 Апрел йилги инқилобдан кейин Саид Абдулҳаким Шаръий Жузжоний Адлия вазири, Бош прокурор лавозимларида ишлаган.

Совет армиясининг Афғонистонга киритилишига қаршилик кўрсатгани боис боис қатор партия ва давлат раҳбарларi қамалган, жумладан жаноб Жузжоний ҳам етти йилни қамоқда ўтказишга мажбур бўлган.

Президент Нажибулло ҳокимиятга келгач, миллий ярашув эълон қилади ва Саид Абдулҳаким Шаръий Жузжоний Афғонистон Олий Суди раиси биринчи ўринбосари ва бир муддат раис вазифасини бажарувчиси бўлади.

1992 йили Афғонистонда ҳокимият мужоҳидлар назоратига ўтиши ортидан жаноб Жузжоний Ўзбекистонда яшашга қарор қилади.

1994 йилдан 2000 йилгача Тошкент Давлат Юридик университетида талабаларга Ислом ҳуқуқидан дарс ўтган.

Илмий, адабий, тарихий ва ҳуқуқий мавзуларда мақолалар эълон қилган, телекўрсатув, радиоэшиттиришлар ва кўплаб илмий конференцияларда қатнашган.

Жаноб Жузжонийнинг 100 дан ортиқ мақоласи Ўзбекистон матбуотида эълон қилинган.

2000 йили Саид Абдулҳаким Шаръий Жузжоний Тошкент Ислом университетида "Ислом ҳуқуқи" кафедрасини ташкил этишда бош-қош бўлади, "Ислом ҳуқуқшунослиги" ўқув қўлланмаси яратади.

Бешдан ортиқ китоб ва рисолалари ўзбек тилида нашр қилинган.

У 2002 йили Ўзбекистон "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

Жаноб Жузжоний 2008 йилдан буён оиласи билан Швецияда, Стокголм шаҳрида истиқомат қилмоқда.

У бугунги кунда Халқаро Бобур жамғармасининг Швециядаги намояндасидир.

Би-би-си меҳмони Саид Абдулҳаким Шаръий Жузжонийга саволларингизни саҳифамизнинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам Интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини жума кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ