Тошкентдаги бўрон жиддий моддий зарар етказди

25 апрел шанба куни Тошкентда рўй берган бўрон дарахт ва биллбордларни ағанатган, электр симларини узиб ташлаган.

Тошкентликлар орасида "Рисовий" бозор ёнидаги масжид деб яхшироқ танилган "Жўрабек" Жомеъ масжидидаги ёнғиннинг ҳам йиқилган дарахт шохлари электр симларини узиши оқибатида келиб чиққани хабар қилинмоқда.

Интернетдаги ижтимоий тармоқларнинг пойтахтлик фойдаланувчилари кучли шамол келтирган зарарларни акс эттирувчи кўплаб фото ва видеоларни эълон қилганлар.

Фотоларда оғир ва мустаҳкам металл конструкцияси ҳисобланадиган бир неча реклама эълонлари - биллбордлар йиқилиб тушганини кўриш мумкин.

Йирик дарахтлар ва симёғочлар йиқилиб тушган.

Фотосуратлардан бирида қулаган симёғоч "Матиз" автомобилига жиддий шикаст етказган.

Шамол автомобил сақлаш жойининг томини учириб кетган.

Ёғингарчилик оқибатида кўпгина йўлларни сув ҳам босган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer