Наргиз ижтимоий тармоқлардаги тоқатсизликни фош қилдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ижтимоий мулоқот тармоқларда ўзбекистонликлар сафи кенгайиб борар экан, турфа мавзуларга уларнинг муносабати ҳам турлича бўлмоқда.

Айрим мавзулар, айниқса, диний-сиёсий ва ё шоу бизнес вакиллари ҳаётига оид хабарлар қизғин тортишувлар, ҳатто, онлайндаги "даҳанаки жанжал"ларга ҳам етаклади.

Охирги баҳслар Озодбек Назарбеков ижросидаги Суриялик уруш қурбони ҳақида айтган қўшиқ муаллифининг кимлиги ҳақида бўлган бўлса, ундан аввалроқ, ҳозирда Америкада истиқомат қилаётган Наргиз Зокированинг ташқи қиёфаси, унинг Instagram даги саҳифасида Ўзбекистон ҳақида ёзган изоҳлари атрофида кечди.

Ўз шаънига отилган куракда турмас гап-сўзлар ортидан Наргиза охири узр сўраб, қайсидир маънода "жанжал"га нуқта қўйишга уринди.

Айримларга кўра, Наргиз Зокированинг Instagram саҳифасида унга нисбатан ҳақоратларга жавоби замонавий Ўзбек жамиятида тоқатсизликни фош этди.

Шундай экан, бундайин тоқатсизликни қандай изоҳлаш мумкин?

Ўзбекистондан мунаққид ва адиб Раҳимжон Раҳматга кўра, ижтимоий тармоқлардаги баҳслар ўзбек жамиятидаги кайфиятни акс эттирмайди.

"Биринчидан, ижтимоий тармоқлар бизнинг ўзбеклар учун янгилик. Одамлар энди-энди шундан фойдаланишга бошлади. Аҳолининг асосий қисми, деб бўлмайди, яъни нисбатан кам одам фойдаланади. Энди ҳамма мамлакатда аҳолининг ҳар хил ижтимоий қатламлари бўлади. Бир хил қатлами зиёли бўлади, бошқа қатлами оддий омма бўлади. Сиз айтаётган бир-бирини сўкишлар, бир-бирини қарғашларни алоҳида ўзбекка хос, деб бўлмайди. Бундай ҳолат ҳар битта миллатда бўладиган ижтимоий қатламга хос, десак тўғрироқ бўлади", дейди Раҳимжон Раҳмат.

Шунингдек, суҳбатдошимизга кўра, мавжуд ҳолатни ўзбекистонликлар орасида ижтимоий тармоқда фикр ёзиш, баҳсларга қўшилиш маданияти ҳали тўла шаклланмагани билан ҳам изоҳлаш мумкин.

"Ҳали ижтимоий тармоқдаги баҳсларга қўшилиш, фикр қолдириш масъулиятини кўпчилик сезгани йўқ. Масалан, газетада ўша гапларни ҳеч ким ёза олмайди. Чунки, масъулияти бор ўша газетани, яъни айтилган гапга жавоб бериш керак. Ижтимоий тармоқдан фойдаланаётганларда эса, айтаётган сўзимга жавоб беришим керак деган масъулият йўқ бўлса керак, деб ўйлайман. Боя айтганимдек, ўша баҳсларнинг ҳеч бири ижтимоий фикрни белгиламайди... Жамиятнинг фикрини белгилайдиган катта олимларимиз, зиёлиларимиз ҳали бу тармоқлардан четда туришибди. Агар улар кириб келишса, ўша ўзбекча баҳсларда вазминлик, маъно пайдо бўлади-да. Ҳозир маъно йўқ, кўпинча шовқин бор".

Суҳбатни тўлиқ шаклда мана бу ердан тингланг

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ