#Uzbekistan: Ўқитувчи бунёдкор бўлмаса, томингни эҳтиёт қил

Анчадан бери шу муаммони кўтармоқчи эдик, лекин одамлар ишонармикин, деган хаёл бизни тўхтатиб турар эди.

Ўқитувчиларимизга бўлган ҳурматни янада оширмоқчи эдик.

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, пахта теримига, кўча супуриш каби ободончилик ишларига медикларимиздан бошқа ким ярайди?

Албатта, албатта мактаб, коллеж ва лицей ўқитувчилари.

Нима, давлат уларни бекорга 4 йил ўқитиб қўйиптими?

Йўқ, уларни ноёб касб эгаси, ҳар томонлама профессионал ишчи кучи қилиб тайёрлаган.

Ҳар йили баҳор келди деса, ўқитувчилар пахта далаларида чопиқда, кейинчалик яганада, кузда эса теримда.

Ора-сира ҳашар қилиб кўчаларимизниям супуриб, дарахтларни оқлаб қўйишади.

Муаллимларимиз учун бу одатий ҳол, уларни ёллашдан олдин суҳбатда шу ишларга қанчалик усталиги аниқланса керак-да.

Агар, бундай маҳорат бўлмаса, ишга олишмасмикан?

Тасаввур қилинг, суҳбат пайтида директор қуйидаги саволлар билан мурожат қилади:

- Биология фанидан дарс бераман денг? - Ҳа, Тошкентдаги Педагогика Университетини қизил диплом билан тугатганман. - Яна? - Ер чопаман. - Яна? - Пахта тераман. - Яна? - Яна? …. Билмадим, бошқа ишларга ҳам яраб қоламан, умуман олганда тез ўрганувчи инсонман. - Яхши, Ғишт! Ғишт тероласанми? - Тераман! - А ука шунақа демисанми, Тошкенда ўқиганман, қизил диплом дейсан, э бошимга ураманми диплом-пипломийни. Сан ўзи "Типовой Дом" нималигини биласанми? - Йўқ, эшитмаган эканман. - Билмасанг, билиб қўй, 3 ой ичида районимизда 2000 та шунақа "домларни" қуриб топширишимиз керак! - Нимага 3 ой? - Чунки пахта сезони бошланади! Пахта терасан.

Кулгилими? Менимча, йўқ!

Мана шунақа гаплар. Муаллимларимиз ҳозир катта бир лойиҳа қатнашчилари. Дилбизор кўрасизми? Кўрган бўсангиз, бир кўрсатувда чет эллик меҳмонлар билан президентимиз узоқ қишлоқлардаги чиройли намунали маҳаллаларни айланиб, томоша қилиб қайтдилар. Ҳозирда мамлакатимиз барча ҳудудларида шунақанги намунали уйлар қад ростлаган ва яна бир қанчаси қурилиш жараёнида. Қурилишда фақат маҳаллий хом-ашёдан фойдаланилади. Бу уйлар шартнома асосида 15 йилга имтёзли кредит билан қишлоқ аҳлига сотилади. Мана шундай "намунали" уйлар қурилишида кимлар қатнашмади, дейсиз. Қурувчилик касбидан узоқроқда бўлган барча ва юқорида айтиб ўтган биология фанидан педагог ҳам шу уйлар қурилишига ўз ҳиссасини қўшган.

Натижа эса, чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин!

Ҳамюртларимиз айтишича, "намунали" уйлар қурилиш жараёнида қўпол хатоликлар, нуқсонлар билан қурилган бўлиб, ҳозирда бу уйларни сотиб олганлар турли хилдаги муамоларга дуч келишяпти. Uz24.uz порталида ёзилишича, Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида кучли довул ўтган йили қуриб топширилган уйларнинг томини учириб кетган.

http://uz24.uz/society/uragan-snes-krishi-s-tipovih-domov-v-karakalpakstane

Бу хабар фойдаланувчиларни ҳам бефарқ қолдирмаган. Улар қуйидаги фикрда: (Фойдаланувчилар "Меҳмон" бўлиб шарҳ қолдирганлиги боис, уларни рақамлар билан белгилаймиз.)

1. Sharmandai -sharmisor! 2. Бу ажабланарли ҳолатмас, бошқаларини ҳам учириб кетмагани ажабланарли. 3. Бешенный нархга сотиладиган уйлар аҳволини қаранг. Мана шу ҳудуд раҳбариятини ҳам, қурувчиларни ҳам президентга хабар бериб, "стенка"га қўйиш керак.... 4. "Sifat" va "Namunali Uylar" so'zlari BIR-BIRIDAN YIROQ…SHARMANDA. 5. Axir, bu uylarni o'qituvchilar darslardan so'ng va dam olish kunlarida qurishkan-ku! Ular qurilish ishlarini bilarmidi!!! 6. Aslida hamma o'gri, mansabdor shaxs bydjetni siqib o'ziga, prorab qurilish materiallarini o'maradi, bechora quruvchilar ham bu loyihadan o'zlari uchun o'zgincha bo'lsa ham ul-bul orttirishga harakat qilishgan. Ularni shoshiltirib ham turishgan bo'lsa kerak. Natijada oddiy insonlar jabr ko'radi.

Аслида бу хабарни биринчи бўлиб қорақалпоғистонлик ҳамюртимиз "Фейсебук"даги "Общественный контроль" гуруҳига етказган. "Ҳурматли ҳамюртлар, Беруний туманидаги "Намунали" лойиҳада қурилган ва 2014 йил фойдаланишга топширилган уйнинг 2015 йил 7инчи майдан 8инчи майга ўтар кечаси содир бўлган довул туфайли бугунги аҳволи..." деган у киши хабарда.

http://tinyurl.com/nwofkk8

Хабар гуруҳ аъзолари орасида қуйидагича муҳокама қилинган:

Agzam Salimov: Ha, bu uylar bir oyda qurilayapti shekilli, yana nima хohlaysizlar. Qo'ziqorindеk yo'llar bo'yida paydo bo'p qolayapti.

Mirzokhid Khusanboyev: 140-180 million kredit olib, yana 50 million xarajat qilasan o'zing uchun.

Maks Mahmudov: Бу уйлар жуда омонат қурилмоқда, қаттиқроқ бақирсангиз, деворлари ёрилиб кетади.

Ah Ism: Yer qimirlashlariga chidamlimikan (сейсмоустойчивость)?

Dilorom Sogukpinar Sogukpinar: Мактаб, лицей ўқитувчилари қурилиш ишларига жалб қилинган. Бу ҳолатда нимани ҳам кутиш мумкин эди. Сейсмоустойчивость бу ёқда турсин, оддий шамолга чидамайди.

Erkin Movlonov: Ha, sifatsiz qurilayapti uylar o'zi.

Бу муаммо шунчалик долзарб эканлигини пайқаган "Общественный контроль УЗ24" уни яна бир маротаба гуруҳга "Қисқагина Қорақалпоғистондаги намунали уйлар ҳақида…" деб қайта жойлаган.

https://www.facebook.com/control.uz24/photos/a.316483078507511.1073741828.314114628744356/507260436096440/?type=1&comment_id=507879442701206&notif_t=photo_comment

Фойдаланувчилар эса, қуйидаги фикрларда бўлишган:

Dilshod Eshbaltayev: Pulni ko'kka sovurish degani bu. Quruvchilik qolingdan kelmasaб piyoz ekmiнsanmi xumpar.

Doston Rustambekov: "Мендан кетгунча, эгасига етгунча" қилиб қуришади, шунинг учун мана шундай аҳвол.

Abdurahim Mirgulyamov: Учта чўчқа ва бўри ҳақидаги эртакнинг бугунги кўриниши...

Farkhad Ilkhamov: Yana do'xtirlarni aybdor qilishadi noto'g'ri qurgan deb….

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ