Иосиф Бродский стипендиясини ўзбекистонлик шоир қўлга киритди

Image caption Шамшод Абдуллаев

Петербург шаҳрида Нобел мукофоти соҳиби, шоир Иосиф Бродский хотирасига бағишланган «Шеърият» стипендияси ўзбекистонлик шоир Шамшод Абдуллаевга берилди.

Шамшод Абдуллаев русийзабон адабиёт мухлислари орасида машҳур фарғоналик шоирдир.

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида у «Звезда Востока» журналида ишлаган.

Бир неча шеърий ва насрий асарлар муаллифи.

Шамшод Абдуллаев ҳозир ҳам Фарғонада яшаб, ижод қилади.

Шамшод Абдуллаев бунгача ҳам бир неча халқаро ва Россия адабиёт оламининг мукофотларини қўлга киритган.

Агар фақат ёзганлари билан кун кўрадиган шоир Ўзбекистонда иккита бўлса, бири Шамшод Абдуллаев, битта бўлса, шубҳасиз бу ҳам унинг ўзидир.

Миллий адабиётни қолипга солиш ва қайсидир маънода, ана шу «миллийлик» ҳассаси билан бошқачароқ ёзадиганларни туртиб туриш ўзбек адабиётида анча шаклланиб қолган анъанадир.

Аммо умуминсоний туйғулар тасвири билан бу қобиқларни бузиб чиқадиган шоирлар ҳам талайгина.

Чўлпондан тортиб, Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ, Шавкат Раҳмон, Асқар Маҳкам, Баҳром Рўзимуҳаммад, Шамшод Абдуллаев ва яна бир қатор «нон ва дастурхон»ни қофия қилмайдиганлар шеърияти аллақачон миллий адабиётнинг устунларига айланиб улгурган.

Эски уй

Бегона овоз: сокин шамол

ва қуёш. Тақдир йўли бўйлаб чумолилар уюми, худди шаффоф бир кунга гунг кинони қўйишгани каби

Қўл ва кенглик: оддий бойликларни унутиб қўясан.

Оқшомолди, намоз билан сарғайган ҳаво хоналардаги увадалар узра кўтарилар.

Мушук “омин” қилар, гўё бир қўли билан юзига фотиҳа тортаётган шиа каби.

Ёзги фаслсизликда иқлим эврилар, ва нур илон сукутини иккига бўлар.

Чиқишми?

(Русчадан эркин таржима)

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio