Ижтимоий минбар: Амалдор ҳисоботи ва спорт каналидаги порнореклама ҳақида

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Президент Каримов 9 июн куни имзолаши билан Ўзбекистондаги қатор қонунларга ўзгартиришлар кучга кирган.

Бу қонунлардан бири "Жойлардаги давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонун.

Амалдорларнинг халқ ўнгида ҳисобот беришлари мавзуси атрофида таклиф қилган баҳсимизда, очиғини айтиш керак, қолдирилган фикрлар кўп эмас. Афтидан мухлислармиз, виртуал баҳс минбари яратаётган фикрни изҳор этиш имконларига қарамай, "ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан" мақолига риоя қилган кўринадилар.

Лекин кам сонли айтилган фикрлардан баъзиларини келтириб ўтамиз.

Matlyuba Muhammad нинг ёзишича, "Жойлардаги давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонун "амал қилмайдиган навбатдаги, қоғозда қолиб кетадиган қонун".

Jaxongir Fayzullayevнинг фикрича эса, ҳоким халқ вакилларига ҳисобот бера бошласа, ҳокимлик ваколатида ҳеч ким қолмаслиги мумкин.

Naser Muhammad, бу қонунни кулгига кўтарган. У, "бу ҳудди ёш йигитга қараб, уйланасан, фақат хотининг ўлик бўлади дегани билан баробар деб қўрқаман".

Abidjon Hasanovнинг эса бу қонун ҳақидаги фикри нисбатан хушбин. "Албатта ҳокимлар маҳаллий ТВ ларда, матбуотда ҳеч бўлмаса квартал ҳисоботини вилоят, шаҳар, туманда нима ишлар бўлаётганини шарҳлаб бериб турса ёмон бўлмас эди! Ўшанда халқимиз ҳам яшаётган жойида қандай тараққиётга оид ишлар олиб борилаётганини билиб турарди! Бу ҳам юртимизда халқимизнинг фаровонлиги йўлида қўйилаётган прогрессив қадам бўларди! Ҳокимлар, депутатларни сайлаябмиз-у, сайлангунича осмондаги ойни олиб бераман, деб ваъда қилишади, сайловдан кейин улар қорасиниям кўрсатмайди! Юртбошимизга раҳмат агар шундай қарорга қўл қўйган бўлса!!!"

Azuzullo Muhammadrizo умуман, расмийлар томонидан бериладиган ҳар қандай ҳисоботларнинг тилини зерикарли, дея ҳисоблайди. "Ҳисоботларни оддий одамлар тушунмайдиган, зерикарли тарзда беришади... Сих ҳам куймайди, кабобни ҳар ким ҳам емайди.. Еганлар дармонда, емаганлар ҳар ёнда... умуман олганда ўтказилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарорлар барибир ўз самарасини албатта беради. Бунинг учун ёшларимиз жуда ҳам фаол бўлишилари керак"...

Мухлислармизни расмийларнинг ҳисоботлари ҳақидаги мавзу ўзига у қадар тотмаган бўлса ҳам, бу ҳафта кўтарган мавзуларимиздан яна бири анчайин эътиборни ўзига қаратган. Бу мавзу "Спорт"каналининг ёшлар ўртасидаги футбол биринчилиги ўйинларидан бирида интернет орқали олиб бераётган вақти экранда порнографик вебсаҳифалардан бири рекламаси пайдо бўлганлиги сабабларига қаратилганди. Лавҳада спорт мусобақаларини олиб кўрсатиш ҳуқуқи учун Ўзбекистондаги каналларда маблағ етишмаслиги муаммоси тилга олинган.

Аsadbek Bek Juraev нинг спор мусобақалари трансляцияси учун тўланадиган улкан маблағлар ҳақида шундай ёзади: "Тўғри қилади спорт канали. 1 млн евро тўлагандан кўра, шуни қурилишга ёки халққа тарқатса бўлади".

Uzboy Iz Tashkenta бу мавзуни кўтарганимизни "тирноқ остидан кир қидириш" билан қиёслаган. Унинг фикрича, "футбол кўриш керак эди, рекламани эмас".

OLim Bahronov бу ҳодисанинг оқибатларини "тарозуга солган". "Зўр бўпти-да. Ана энди спорт каналимиз футболни ёки лицензионний сотиб олиб беришади ё жонажон каналимиздан умуман футбол кўрмаймиз".

Habib Azcotнинг "Спорт" каналига хитоб қилиб ёзишича, "дунёга бунақа шарманда бўлгунча, кўрсатмаларинг!!! Кимга керак бўлса (порнографик сайтлар назарда тутилмоқда- таҳр.) ўзлари топиб кўришади!!! 21-аср ҳозир. Парабал, тюнер деган нарсалар бор. Лекин ЎзТВ шунақа маънавий қашшоқ бўлиб қолиб кетаверади. Ноҳотки ўша "Спорт" канали ходимлари (журналист деган номи бор ўзича) интернетдан ўғирлаб олиб кўрсатиш халқ олдида хизмат қилиш билан тенг бўлди, деб уйласа?"

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio