Муваффақиятсиз давлатлар янги рўйхати

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Хорижий сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича таниқли Fund for Peace - Тинчлик жамғармаси муваффақиятсиз давлатлар рўйхатини чоп этган.

Муваффақиятсиз давлатлар сирасига ички низоларга ботган ё-да қулаш томон илгарилаб бораётган давлатлар киритилган.

Мазкур рўйхатни тузиш жараёнида 178 мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазияти ўн иккита мезон асосида ўрганиб чиқилган.

Жумладан, нотекис ривожланиш, инсон ҳақлари, қонун устиворлиги билан боғлиқ вазият, ички можаролар, жиноятчилик, коррупция, мажбурий муҳожирлик ҳамда одамлар тортаётган азоб-уқубатлар даражаси ҳам ҳисобга олинган.

Хулосалар 40 миллиондан ортиқ жамоатчиликка маълум ҳужжатлар, қўшимча ахборотлар ва таҳлиллар асосида қилинган.

Африкадаги Жанубий Судан дунёнинг иккинчи бор энг беқарор давлати, деб топилган ва у муваффақиятсизлар рўйхатини бошлаб берган.

Энг барқарор ва муваффақиятли давлат сифатида эса, Швеция кўрсатилган.

Украинадаги вазият ўтган йилларга қараганда кескин ёмонлашган дея топилган.

Россиядаги вазият ҳам мақтагулик топилмаган.

Афғонистон рўйхатнинг олд қаторларидан, хатарнок 8-ўринни эгаллаган. Ундан битта олдинда Сурия қўйилган.

Марказий Осиё

Давлатлар нақалар беқарорлиги, хатарноклиги ва муваффақиятсизлиги индексига қараб жойлаштирилган.

Ўзбекистон 85.3 кўрсаткич билан 52-ўринни олган. Тожикистон 57-ўринни банд қилар экан, у ердаги вазият Ўзбекистондан кўра яхшироқ деган хулоса келиб чиққан.

Қўшниларига нисбатан муваффақиятлироқ давлат сифатида Қирғизистон 62 ўринга, Туркманистон 78 ўринга муносиб кўрилган.

Аммо, улар 178 мамлакат орасидан 110 ўринни банд қилган Қозоғистонга ета олишмаган.

Шунга қарамай, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғизистон ижобий томонга кучли ўзгарган давлатлар сирасига киритилган.

Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон эса, олдинга муайян қадамлар ташлаган мамлакатлар дея қайд қилинган.

Афғонистон вазияти ёмонлашиб бораётган давлатлар қаторида.

Fund for Peace - Тинчлик жамғармаси ушбу рўйхатни 2006 йилдан бери чоп этиб келади.

Аммо, бу каби рўйхатларга кўплаб инсонлар ишонқирамасдан қарашади. Улар хулосалар борасида кўплаб саволлар очиқ қолаётганини айтадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio