Ўзбекистонда бир одам неча пулга тўяди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2015 йилги Закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича чиқарган қарорида узрли сабаб билан рўза тутолмайдиган кишилар бир мискинга берадиган фидя миқдори 10 минг сўм қилиб белгиланган.

Яъни, Уламолар кенгаши тақдим этган ҳужжатга таяниладиган бўлса, Ўзбекистонда бир одам бир кунлик озиқ-овқатига шунча миқдорда пул сарфлайди.

Ўзбекистон иқтисодий таҳлилчи Жаҳонгир Шосалимовга кўра эса, Ўзбекистондаги бугунги иқтисодий шарт-шароитлар ҳисобга олинса, 10 минг сўм бир кунлик овқатга етмайди.

"Йўқ, йўқ... Менинг ўзим учун тахминан 30 минг сўм атрофида кетади... Энди одам ўзи қандай овқат еса, оч одамга ҳам шунча пул бериш керак деб ҳисоблайман... Шу нуқтаи назардан, бу адолатсизлик. Менимча, 10 минг сўм етарли эмас", дейди таҳлилчи.

Унинг айтишича, агар фидя миқдори 30 минг сўм деб белгиланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Аммо, агар бир киши ойига 300 минг сўмлик озиқ-овқат истеъмол қилса, бутунбошли бир оилага қанча сарфланади?

"Ҳозирги шароитда ҳар хил оилалар - ўрта ҳоллар, бойлар, бадавлатлар бор. Бойлар бир ўтиришда оилалари учун 100 доллар ҳам сарфлаб юборишлари мумкин. Аммо, ночор оилалар оч қолмаслик учун бир ўтиришда камида 5 минг сўм сарфлашлари керак", дейди иқтисодий таҳлилчи.

Жаҳонгир Шосалимовнинг айтишича, бир оила еб-ичиши учун қанча сарфланиши, албатта, оилада қанча одам борлигига ҳам боғлиқ.

"Оилада 3-4 киши бўлса, демак, 15-20 минг сарфлаш керак. Демак, бу одамлар ойига озиқ-овқатга 450-600 минг сарфлашлари керак. Камбағалларнинг ўзи. Яъни, оила 2-3 кишидан иборат бўлса", дейди у.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Аммо, таҳлилчи инсоннинг бошқа дори-дармон, кийим-кечак каби бошқа қатор эҳтиёжлари борлигини ҳам айтади.

Бундан ташқари, кузатувчилар Ўзбекистонда Рамазон ойи нарх-наволар осмонга чапчишига диққат қаратадилар.

Сиз нима дейсиз? Ўзбекистонда бир одамнинг тўйиб овқатланиши учун бир кунда қанча сарфланади? Фикру мулоҳазаларингизни bbcuzbek.comа йўлланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ