БМТ Ўзбекистондаги инсон ҳақларининг аҳволини муҳокама қилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бирлашган Миллатларнинг Инсон ҳақлари қўмитаси 8-9 июль кунлари Ўзбекистондаги вазиятни муҳокама қилади.

Бу ҳақда қўмита матбуоти хизмати маълум қилган.

БМТ Инсон Ҳақлари Қўмитасининг 114-сессияси доирасида Женевада ўтадиган муҳокамада 18 нафар мустақил халқаро экспертлар Ўзбекистон ҳукуматининг тўртинчи даврий ҳисоботини тинглайди ва уларни саволга тутади.

Ўзбекистон "Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида"ги битимни имзолаган 168 давлат орасида бўлгани учун Қўмитага ҳисоб бериши талаб этилади.

Инсон ҳақлари қўмитасидаги манбаънинг Би-би-сига билдиришича, ўзбек ҳукумат ҳайъатига Ўзбекистон Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ислом Жасимов раҳбарлик қилади.

Ўтган йилларда БМТнинг инсон ҳақлари қўмитасидаги муҳокамаларда ҳукумат ҳайъатига Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов бошчилик қилиб келган.

Image caption 2013 йилда Акмал Саидов ўзини сўроққа тутган халқаро экспертларга ўшқирган

2013 йил октябрида БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасидаги муҳокама чоғида жаноб Саидовнинг ўзини сўроққа тутган қўмита аъзоларига ўшқириши ва столга муштлашлари халқаро можарога сабаб бўлган эди.

Мажлис иштирокчилари юқори мартабали ўзбек дипломатининг ўзини тутишидан ларзага келганликларини айтишган.

Акмал Саидов Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар ва сиёсий маҳбусларнинг мавжуд эмаслигини айтган ва БМТ қўмитасини Жаслиқ қамоқхонасига ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратишда айблаган.

У шунингдек, халқаро қонунчиликда қийноқларга таъриф берилмаганини айтган.

Сўнгги йилларда БМТ Инсон ҳақлари қўмитаси Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар, сиёсий маҳкумларнинг аҳволи, фуқаро жамиятига босимлар ва болалар меҳнати каби муаммоларга эътибор қаратиб келган.

Ўзбекистон ҳукумати БМТ қўмитасининг қийноқлар билан ном чиқарган "Жаслиқ" қамоқхонасини ёпиш тўғрисидаги тавсиясини бажармаган.

Ҳукумат шунингдек, Қийноқлар бўйича махсус маърузачининг Ўзбекистонга сафар қилишига рухсат бермай келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio