#Uzbekistan: Гугурт билан дори сотиб олса бўладими?

Ўзбекистонда инфляция туфайли кичик қийматдаги пул бирликлари аста-секинлик билан муомаладан чиқиб бормоқда.

1, 3, 5, 10, 25, 50 сўмлик банкноталар ҳақидасўз юритмаса ҳам бўлади.

Ҳозирда 100 сўмлик пулни қидириб топиш ҳам қийин бўлиб қолди.

Нимасини айтасиз, 200 сўмликлар ҳам дефицитга айланган.

Шунчалик дефицитки, савдо шохобчаларида сотувчилар қайтим беришда қийналиб қолишибди.

Лекин тиниб тинчимаган, уддабурон, топағон ўзбек ҳалқим бу ноқулайликларга ҳам кўникиб, муаммога осон ечим топган.

Масалан, қайтимга бир дона қанд ёки бўлмаса қурт.

Қайтим ўрнини боса оладиган нарсаларнинг рўйхати эса, чексиз.

Булардан энг асосийлари - сақич, гугурт, қанд, 1 маротабалик ишлатиш учун мўлжалланган гигиеник салфетка ва қуртдир.

Дорихоналар ҳам муаммога кўникишган: Цитрамон, аспирин, глюкоза ёки бўлмаса гигиеник салфеткалар ёрдамида ҳаридор билан орани очиқ қиладилар.

Бу ҳол айрим харидорларга ёқмаслиги табиий.

Мавжуд муаммо ўзбекистонлик "Фейсбук" ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларини ҳам бефарқ қолдирмаган.

"Обшественний Контроль" гуруҳида Raisa Ivanova, "қачонгача Ўзбекистонда қайтимни гугурт, салфетка, бир дамламали чой халтачаси, цитрамон ёки қанд билан беришади", деб арз қилган.

Гуруҳ иштирокчилари эса, қуйидаги муносабатда бўлишган:

http://on.fb.me/1e7nxdr

Elya Kaipova: Шунга қарамай, нон нархи 650 сўм, ҳаммага маълумки, на харидорда, на сотувчида 50 сўмлик йўқ.

Елена Иванова: Масалан, менинг турмуш ўртоғим унга бир кун олдин берилган сақич билан бориб, дўкончига 600 сўм билан шу сақични беради ва нон билан қайтади .

Илим Дар: Ҳа, бу қонунга хилоф, ҳамма нарса инфляция туфайли кичик қийматдаги пул бирликларининг муомаладан чиққанидандир … анчадан бери 200 сўмликдан кичик бўлган пулни кўрмадим. Иложини қилиб, қайтим олмайдиган қилиб пул тўланг.

Татьяна Родина: Қайтим – сотувчининг муаммоси, агар норози харидорни хоҳламасанг, югуриб бориб пулни майдалаб кел ))).

Потребителъ.уз гуруҳида ҳам шундай муаммо муҳокама қилинган.

Муҳокама санасига кўз ташласангиз, муаммо қанчалик жиддийлиги ва анчадан бери борлигини пайқайсиз (25 Март 2014).

Виктория Витько, дорихонага кирганида уни дорифуруш 100 сўмлик пул йўқлигидан огоҳлантиргани ва ўрнига цитрамон тавсия қилганлигини айтади.

Гуруҳдагилар эса, қуйидагича фикрда:

http://on.fb.me/1Gw52qK

Алексей Белоконь: Биз яшайдиган жойдаги нон дўконида қайтимга сифати паст сақич беришади, мен уни олмай кетавераман. Лекин, агар, менда мисол учун 100 сўм камлик қилса, улар сақичларини олармикин?

Аъзам Маҳмудов: Сақичларни олишади, мен 20 дона сақич тўплаб, дўкондан 2 дона оби-нон олганман)).

Hus An: 100 сўмни чой-чақа учун ташлаб кетсез бўларди .

Нилуфар Муродова: Айрим йўналиш-таксиларида йўл ҳаққи 900 сўм деб ёзилган, лекин 1000 сўм берсанг, қайтим беришмайди, ҳеч ким сўрамай қўйган.

Saodat Umarova Olimova: Сўраш керак эмас, ТАЛАБ қилинг!

Nargiza Farkhadi Ergasheva: Гугурт бериб, дори сотиб олса бўлармикин?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio