#Uzbekistan: Ўзбек сўмини деноминация қилиш керакми?

Ўзбекистонда пул бирлиги сўмни деноминация (пул қийматини ўзгартириш) вақти келдими?

Ушбу масала Фейсбукдаги Потребитель Плюс гуруҳида муҳокама қилинди. Гуруҳ иштирокчиси Максат Алимов муҳокамага чорлар экан, 5000 сўмлик пул банкнотаси бугунги кунда Ўзбекистонда энг йирик банкнота эканлигини айтган. 'Пулимизнинг таннархи қийматига қараганда анча юқори, 1:1000 миқдорида деноминация қилиш керак', деган фикрни олдинга сурган. 'Агарда шундай қилинадиган бўлса, одамлар катта харид учун қоплаб пул кўтариб юришмас эди ва банклар ҳам корхоналарга ойлик пулларини тарқатишда қулайроқ бўлар эди', деб фикр билдирган. Унинг таклифига жавобан гуруҳ аъзолари ўз шарҳларини қолдирганлар.

Улардан айримлари:

(Изоҳлар таҳрирсиз чоп этилмоқда)

http://on.fb.me/1GWjDxZ

Огюст Роден: Биздақа, қўл билан бошқариладигон иқтисод ҳолатида ҳар 10 йилда деноминация қилиш керак бўлади. Аста секинлик билан Зимбабве йўли билан кетаяпмиз.

Анатолий Иногамов: Худо асрасин. Деноминация бу сўмнинг кескин қадирсизланиши, инфляциянинг ўсиши, иқтисод тушкунлиги бу ҳаммаси дефолтка олиб келади, биз эса буни ҳеч ҳоҳламаймиз. Коробкаларда [пул] кўтариб юрамиз ундан кўра.

Salah Ad Din Usmanov: Ўзбек сўмини деноминация қилиш – Ислом Каримов ваъда қилган "Буйук келажжака олиб борувчи", 5 принципли "Ўзбек Модели" ишламаслигидан далолатдир. Бунга автор ва унинг атрофидагилари иқрор бўлишмайди.

Mahmudjon M. Abdujabboriy: Алла қачон каттароқ пул бирлигини муомилага чиқариш ёки 1 га 1000 деном қилиш керак эди.

Ali Bek: Ҳозирги ҳолатимизда фақатгина карточкалик [пластик] тўлов тизимини жорий этиш керак, лекин шуни ҳам эплай олишмаяпти.

Шарифхон Садыков: Карточкалик тўлов тизимини теҳник жиҳҳатан такомиллаштириш керак.

Рустам Бек: Ҳеч бўлмаганда 10,000 сўмлик чиқаришса, бозорга боришимиз анча енгилашар эди!

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ