Ижтимоий минбар: Ота-оналар маоши контракт пулини тўлашга етадими?

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул квоталари эълон қилинган.

Аввалроқ Президент Ислом Каримов имзолаган “2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларига қабул тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, бу йил мамлакатнинг 58 та олий билим даргоҳларига 57907 нафар талабаларнинг қабул қилиниши кутилмоқда.

Уларнинг 19120 нафари давлат грантлари, 39787 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқийди.

Магистратура учун бу йил 5000 ўрин ажратилган.

Олий ўқув юртларидаги бир ўрин учун ўртача 10 нафар абитуриент даъвогарлик қилади.

Бу Ўзбекистонни дунёдаги олий таълимга талаб энг катта бўлган давлатлардан бирига айлантиради.

Аммо масаланинг бошқа жиҳати - олий ўқув юртларидаги ўринларнинг етишмаслигидир.

Ўқишни тугатгандан кейин иш топиш масаласи ҳам энг долзарб муаммоларидан бири саналанади.

Давлат бошқа соҳаларни бўлгани каби, олий таълим соҳасини ҳам ўз монополияси остида ушлаб турибди ва хусусий университетларнинг очилишига рухсат бермаётир.

Бу эса олий таълимни даромадсиз соҳага айлантирган.

Натижада ўқитувчи-профессорларнинг маошлари кам, порахўрлик кўп ва давлат йилдан-йилга грантлар учун ажратиладиган ўринларни камайтиришга мажбур бўлаяпти.

Жумладан, бу йил Миллий Университетга ажратилган 1390 ўриннинг 918 таси контракт асосида.

Бу алал-оқибат фарзандларини ўқитишни истаган ота-оналарнинг зиммасидаги молиявий мажбуриятларни йилдан-йилга кўпайтирмоқда.

Сизнингча, Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари учун белгиланган қабул квоталари етарлими?

Хусусий олий ўқув юртларининг очилишига рухсат бериш керакми?

Ота-онанинг маоши контракт пулини тўлашга етадими?

Ана шу саволларимизга Би-би-си Ўзбек хизматининг Facebook даги муштарийларидан олинган жавоблар билан танишинг.

(Таҳририятдан: Аксарият жавоблар таҳрирсиз нашр қилинмоқда.)

Бахтиер Мансурханов: Хусусий университетла купайса укишга кириш осонлашарди порахурлик камаярди хамма билимига яраша укирди пул билан укишга киргазиш йук буларди

BBC Uzbek: Бахтиер Мансурхонов, жуда қизиқ фикрни айтдингиз, лекин камбағалроқ қатлам нима қилади?

Илёс Маркаев:o'sha kambag'alroq qatlam hoziram 5 million to'lab o'qivottiyu. byudjetda 90 % boyla o'qidiyu. hususiy institutla ochilsa pul bilan kirishomidi o'tga , o'qitish sistemasiyam ancha kuchli bo'ladi, uzb da hamma hususiy narsala davlatnikidan ancha yaxshiroq . ( kasalxona, bog'cha, zavod, sex, firma va hokazo)

Adham Eshchanov: Макола жуда уринсиз!!! Чунки, бизда етарлича хусусий чет эл олий укув юртлари бор аникроги 7 та университет ва институтлар. Контрактга келадиган булсак албатта етади контракт тулайдиган ота оналарга солик чегирмалари мавжуд. Шу билан бирга, студент 5 га укиса бугунги кунди 400 000 стипендия олади, яъни контракт пулининг 70 %. Бундан ташкари таълим кредитлари бор паст фоизли ва узок муддатга. Яна контрактга укиш ихтиёрий.

Илёс Маркаев: 5 lik stipendiyani bitta guruhdan ja borsa 2 kishiga berishadi , maksimum, ba'zi o'qituvchilaga mahsus buyruq bor , iloji boricha talabaga bitta 3 baho qo'yilishi kere, shaxsan bilaman unaqa o'qituvchilani . 5 ga yopish uchun bilim emas , dekan va zam dekanlani …50 % talabani har sessiyadan keyingi 1-stipendiyasini kuydurvorishadi iloji boricha.

Диля Абдулагзамовна: Мен хам контракт асосида укийдиган университетлар купайиши тарафдориман. Фарзанди Бюджетда укиши учун ота оналар 10-20минг доллар сарф килишади. Аммо хар доим хам бюджетда укиганлардан юртга нафи тегадиганлар купаяди. Ундан ташкари билми кучли ёшлар учун давлат ёки тадбиркорлар рахнамолигида фондлар очиш даркор. Купгина илмли ёшлар олий маълумотли булишга кийналишмокда. Аммо коррупция авж олмаслиги учун хамма нарсага бир узи кайгурадиган Президентимиз томонидан бу фондлар назорат килиниши керак. Хуллас муаммо куп ечим керак. Сиз билан биз фикр алмашганимиз билан хеч нарса узгармайди.

Romiz Akhrorzoda: Хорошая статья, это не провокация, а хорошо продуманный вопрос. Как платить контракт тем кто живет только с одним родителем? Даже если студент работает у него всё равно малая ставка, так как он СТУДЕНТ. ВО ВТОРЫХ контракты очень высокие, как быть тем кто учится 6 лет по 6.000.000-7.000.000 сум за год обучения? А как быть мало обеспеченным семьям? Как быть тем у кого в семье не один студент а 2, 3, 4 ? Кроме этого еще есть каждодневные расходы и прочие траты. ПРОСТО ЗАДУМАЙТЕСЬ НАД ЭТИМ. НЕ ВСЕ ИМЕЮТ ХОРОШУЮ ВЫСОКУЮ ПРИБЫЛЬ ОДНАКО.

Azim Rustamov: Ҳаракат қилинса етиб ортадиям. Кўпчилик талабаларни контракт пуллари Камолот тарафидан тўланади. Шунингдек кредит орқали ҳам контракт пулини тўласа бўлади. Контракт пули ўртача 4, 5 млн. атрофида. Бу 1000 ақш доллари дегани.

Бахтиер Мансурханов: Жа сиз этганча етиб ортмиди тошмида 7 миллион бир йиллик ойлини еми ичми йигсаям етмиди кредит осез фоизи синдириб ташиди туринда укидиганла камида 12 миллион тулаш кере ула нима килади комолот хамма студентлага туливурмидию

Golibbek Kholnazarov: Мен шахсий тажрибамдан келиб чикиб хулоса киламанки, олий таълим системаси чукур парокандаликда Узбекистонда! Бу холатни тузатиш учун сиёсий рахбарият узгариш керак мамлакатда! Хозирги шароитда олий таълим юртларини хусусийлаштириш хеч кандай яхши натижа бермайди, чунки умумий ахвол бузук одамлар манфаатини кузлаб яратилган! Квотани купайтириш хам бирор фойда бермайди, факат бесавод муллаваччаларни купайгани колади! Олий укув юртларига студент сонини шахсан президент белгилаб бериши бу утакетган бюрократик формализмнинг окибати ва билимга карши харакатдир! Билим юртларида укиётган студентларнинг ота-оналар контракт пулини тулашга тайёр, чунки Узбекистонда студент булиш, бу билимли булиш эмас, сиёсий статус! Хуллар озгина колди, агар шу ахвол давом этаверса, Узбекистонда билим олишни фойдаси булмай колади ва реал илмга интилганлар чет эл олий укув юртларида укиши хам илм хам молиявий жихатдан фойдали булиб колади! Ана шунда УЗБЕК ОЛИЙ ТАЪЛИМ ДАРГОХЛАРИ, 2000 йиллари булганидек кучада одам кидириб юради-" укишга кирмайсанми?" деб.•

Диля Акбарова: У нас коррупция на высшем уровне!!!кто- то годами готовится,а кто-то так поступает несправедливо

Shaxboz Davurov: Сизларга айтсам хозирги кунда контракт яни шартнома асосида укиш биз талабаларнинг купчилигига огирлик килаяпти. Бунга сабаб хозирда укишга талаб катта, тугрироги эса "ДИПЛОМ"га умид катта, диплом булмаса иш йок, иш булмаса пул йок. Шунинг учун укиш керак, агарда бордию шартнома пули 10.000.000 булса хам мажбур укиймиз.

Баходир Камилович Усманов: манимча ота она пули бу хар йили ошаетган контракт пулига тулашга кийналади чунки давлат ишхоналарида ешоарга урин бошатиб бериш учун пенция ешига якинлашган ишчилар ойлиги саотлари кискариб боряпти ахир олийгохда фарзанди укийдиганлар еши катта инсонларку фарзанд канча катта болса харажати хам катта боладику

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.Instagram – BBC UZBEKTwitter – BBC UZBEKOdnoklassniki – BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/1UArQ2e)Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ