Ўзбек унини қозоқ унидан қолиштирмайдиган буғдой нави

Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги Генетика ва экпериментал биология Институтида буғдойнинг янги нави ишлаб чиқилган.

Тадқиқот муаллифларининг айтишларича, сариқ занг касаллигига чидамли ва кам сувга муҳтож бу навга "Бардош" дея ном беришган.

Бундан ташқари бу навдаги буғдойдан қилинган ундаги оқсил даражаси ҳам юқори бўлиб, мижозлар орасида афзал кўриладиган қозоқ уни каби сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон яратиши ҳам айтилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати ушбу навни ишлаб чиқиш учун йилларча тадқиқот олиб борган лабаратория раҳбари, биология фанлари номзоди Саидмурод Бобоев билан янги буғдой навининг афзалликлари ҳақида суҳбатлашди.

Унинг айтишича, сариқ занг касаллиги Осиё ва Ўзбекистонга қўшни мамлакатларда ҳам буғдой ҳосилдорлиги учун муаммодир.

Ўзбекистонда ушбу касаллик хуруж қилган йиллари фермерлар 40 фоизга қадар ҳосилдан айрилган вақтлари ҳам бўлган.

"Бардош" нави ҳозирда тажриба босқичидан ўтказилаётган бўлиб, кенг қўлловга чиқарилган вақти бу муаммога ечим бўлишига умид қилинмоқда.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio