Жазирама иссиқдан қандай ҳимояланса бўлади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи umida.ahmedova

Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрондан келган жазирама иссиқ ҳаво келгуси ҳафта охиригача давом этади. Бу ҳақда мамлакатнинг фавқулодда ҳолатлар бўйича вазирлиги хабар тарқатди.

Вазирликка кўра, кундузи ҳарорат +44 градусгача кўтарилади. Аммо, кўпчилик ўзбекистонликлар уйларидаги термометрлар аслида ҳарорат анча юқорироқ эканини қайд қилганини айтишаяпти.

Бу каби ҳавода офтоб ва иссиқ уруши, овқатдан заҳарланиш, ёқилғи ва бошқа жиҳозларнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши ва турли механизмларнинг ишдан чиқиши хавфи ошади.

Вазирлик мазкур жазирама иссиқ ҳавода фуқаролар "оддий қоидалар"га бўйсуниши кераклигини айтган.

У ҳам бўлса: сояда бўлиш, енгил кийим ва бош кийимларини кийиш, қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар тақиш, деразаларни зичлаб ёпиш, совуқ душ қабул қилиш, жисмонан оғир ишларни қилмаслик, кўпроқ суюқлик ва мева истеъмол қилиш, ҳаддан ташқари кўп овқат ва калорияга бой овқат емаслик.

Ўзбекистондаги жазирама иссиқ мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойига тўғри келмоқда. Вазирлик баёнотида рўза тутган фуқаролар учун алоҳида маслаҳат йўқ.

Сиз Ўзбекистонда бўлсангиз, иссиқдан қандай ҳимояланаяпсиз? Вазирлик маслаҳатидан ташқари, яна нималарни тавсия қилган бўлардингиз?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio