Ўзбекистон хавфсиз давлатлар рўйхатида 113 ўринда

Халқаро Тинчлик институти томонидан тузилган рейтингга биноан Ўзбекистон тинчликсевар ва яшаш учун хавфсиз мамлакатлар орасида 113 ўринни эгаллаган. Бу йил хавфсиз мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон бир поғона пастга тушган.

Марказий Осиё давлатлари орасида хавфсизроғи Қозоғистон бўлиб, 162 давлат орасида 87 қаторни эгаллаган.

Яшаш учун хавфсизлик даражаси бўйича Қирғизистон 121, Тожикистон 108, Туркманистон 106 ўринга лойиқ кўрилибди.

Бу борада Россия рўйхатнинг охиридан 10 ўрин, яъни 152- мамлакат сифатида қайд этилган.

Энг хавфли мамлакатлар деб Сурия, Ироқ ва Афғонистон тан олинган. Хавфли ўнликда яна Жанубий Судан, Марказий Африка Республикаси, Сомали, Судан, Конго Демократик Республикаси, Покистон, Нигерия ва Шимолий Корея каби давлатлар бор.

Украина мамлакатдаги вазият боис, рўйхатнинг охиридан 12 ўриндадир.

Энг хавфсиз мамлакат эса Исландия экан. Ундан кейин Дания, учинчи ўринда Австрия. Дунёдаги энг хавфсиз ва тинчликсевар мамлакатлар ўнлигини Оврўпо давлатлари ташкил қилган, шунингдек, Канадага 7, Австралияга 9 ўрин берилган.

АҚШ ушбу рейтингга биноан хавфсизлик бўйича 94, Британия эса 39 ўринда.

Лотин Америкасидаги энг хавфсиз мамлакат Чили (29), Африкада Ботсвана (31)деб хулоса қилган халқаро Тинчлик институти.

Рейтингни тузган мутахассислар фикрича, хавфли мамлакатлар ичига тушган Россиядаги энг асосий муаммо сифатида қўшнилари билан муносабат, катта миқдордаги атом қуролларининг мавжудлиги ва қурол-яроғ экспортининг фаоллашганига қаратилган. Ҳамма кўрсаткичлар бўйича Россия энг кам баҳо олган.

Бундан ташқари экспертлар рўйхатдаги ҳар бир мамлакат аҳолисининг турли жиноятлар содир этишлари даражасини ҳам ўрганишган.

Бунда улар мамлакатдаги сиёсий террор даражаси, куч ишлатар тизими ходимларининг сони ва террорчилик хавфи қанчалик мавжудлигини ҳисобга олганлар.

Ўтган йилларга солиштирганда кўп мамлакатлардаги вазият ўзгармай қолган.

2008 йилда 132 ўринга қўйилган Россия бирданига йигирма қатор пастга тушган.

Бунинг сабаблари сифатида террорчилик хавфи ва жиноятчилик даражаси юқорилиги кўрсатилади.

Global Peace Index 2007 йилдан буён амал қилади. Рейтинг 23 шарт-шароитга қараб тузилади. Улар орасида мамлакат ичкарисидаги зўравонлик ва жиноятчилик, фуқаролар орасидаги ўзаро ишонч, муҳожирлик оқими, сиёсий беқарорлик, инсон ҳуқуқларига амал қилиш каби омиллар қатори қўшнилар билан муносабат ва ҳарбий ҳаражатлар таҳлил қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio