Украинада ўзбеклар жамоалари

Алан Жангожа, Киев

Image caption Муҳожирлар Украинага худди иккинчи ватанлари каби қараганлари учун украиналиклар ҳам уларга бағрикенг муносабатда бўлишади.

Украинадаги ўзбеклар жамоалари билан боғлиқ аҳвол бироз мураккаб. Аслини олганда Россия билан урушга тортилган Украинадаги ҳозирги вазият жуда қийин ва у муҳожирларнинг умумий аҳволига таъсир қилмай қўймайди.

Global Peace Index нинг 2015 йилги ҳисоботига кўра, Украина хавфсизлик даражаси бўйича 162 мамлакат орасида 150 ўринни эгаллаган. Мамлакат шарқидаги ҳарбий ҳаракатлар ва қамалдаги Қрим меҳнат муҳожирлари беқарор вазиятининг кўриниб турган сабабларидандир.

Украинадаги Ўзбек диаспораси ўзининг хусусиятига эга бўлиб, маҳаллий аҳоли ва маҳаллий ҳукумат билан оддий бўлмаган муносабатлар тарихи бор. 2006 йил 14 февралда россияпараст тизим ва Кремлнинг талабларига мос сиёсатнинг амал қилиши орқасида ўзбекистонлик қочқинларнинг расмий Тошкентнинг сохта ва юридик жиҳатдан тасдиқланмаган айбловлари бўйича ватанларига экстрадиция қилиниши халқаро жанжалга сабаб бўлган эди.

Қочқинлар бир неча бор ўзларининг орқасидан Украина махсус хизмати билан ҳамкорликда Ўзбек Миллий Хавфсизлик хизмати ходимларининг кузатувлари ҳақида хабар берганлар. Ислом Каримов махсус хизматлари томонидан қочқинларни экстрадиция қилиш сиёсати амалга оширилган. Шундай ҳолатлар бўлганки, қочқинларга уларнинг қариндошлари томонидан ортда ҳеч қандай хавф йўқлиги ва Ўзбекистонга қайтишларини сўраб видеохабарлар жўнатилган.

Россияпараст Украина замони ўтган бугунда кунда муҳожирлик сиёсати халқаро андозалар бўйича ўзгариши керак. Халқаро ҳамжамият Украинадаги ижтимоий можароларни бартараф қилишга эътибор қаратиб, молиявий ва гуманитар ёрдамлар, МВФ томонидан кредитлар берилар экан, Украина бундай ғамхўрликка лойиқ эканини намойиш қилиши муҳимдир. Муҳожирлик сиёсатини яхшилаш ҳам Украина учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий омиллар қатори халқаро ҳамжамиятнинг ишончини қозонишда ўрин тутади.

Украинадаги этник ўзбекларнинг катта қисми қурилишларда ишлайдилар. Ўзбекларнинг масъулияти, интизоми туфайли бу соҳада уларга талаб алоҳида. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ўзбекларнинг бу соҳада ишлашларига имконият, имтиёз кўпроқ дейиш мумкин.

Муҳожирлар Украинага худди иккинчи ватанлари каби қараганлари учун украиналиклар ҳам уларга бағрикенг муносабатда бўлишади.

"Қрим" батальонида қрим татарлардан ташқари яна ўзбеклар, тожиклар ҳам борки, улар украин халқи ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишни ўз бурчи деб билишади. Мамлакатда юзага келган қарама-қаршиликлар ва ҳақиқий фуқаролик уруши фожеалари турлича намоён бўлади. Қуролли қарама-қаршиликнинг ҳар икки томонида ҳам ўзбекларни учратиш мумкин. Бирида ўзбек-кўнгиллилар, иккинчисида ёлланган ўзбекларни...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio