Тошкент: Афғон масаласи бўйича юқори даражали учрашувлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи us.defence.gov

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов душанба куни АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлигининг бош қўмондони Ллойд Остинни Оқсаройда қабул қилди.

Учрашув чоғида қатор халқаро муаммолар билан бир қаторда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи муҳокама этилган.

Музокараларнинг тафсилоти ўзбек расмий матбуотида ошкор қилинмаяпти.

Марказий қўмондонлик АҚШ қуролли кучларидаги 10та ҳарбий қўмондонликдан биридир.

Унинг масъулият доирасига Ўзбекистондан ташқари яна 19та давлат - Афғонистон, Баҳрайн, Миср, Эрон, Ироқ, Иордания, Қозоғистон, Қатар, Қувайт, Қирғизистон, Ливан, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Сурия, Тожикистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Яман киради

Айни дамда Афғонистон ҳукуматининг Миллий Хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳаниф Атмар ҳам ўзбек расмийлари билан учрашиб террорчиликка қарши кураш ва хавфсизликни ошириш чораларини муҳокама қилган.

Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши воизи Таваб Гўрзанг жаноб Атмар Тошкентда ўзининг ўзбек ҳамкасби, ҳамда мудофаа вазири, ташқи ишлар вазири ва миллий хавфсизлик хизмати расмийлари билан учрашганини билдирди.

Жаноб Атмар Афғонистондаги барқарорликдан барча Марказий Осиё давлатлари манфаатдор эканларини айтган ва ҳарбий соҳада кўпроқ ҳамкорлик қилишни таклиф қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio