Россияда ўзбек машиналарига қизиқиш сўниб бормоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи publika.uz

Россиядаги Ўзбекистон автомобилларга бўлган иштаҳа янада сўниб бормоқда. Бу ҳақида подробно.уз сайти Оврўпо бизнеси уюшмасининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитасига асосланиб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Россия бозоридаги GM Uzbekistan маҳсулотларининг савдоси иккинчи йилдирки қисқариб бормоқда. 2015 йилнинг биринчи ярмида ўзбек автомобилларининг Россия бозоридаги улуши 0,6%га қисқарган.

Йил бошидан бери эса GM Uzbekistan компаниясининг Россия бозоридаги улуши 1,3%гача қисқарган.

Россияда йилнинг биринчи ярмида 12029та ўзбек автомобиллари сотилган.

Ўтган йил билан солиштирилса, 2014 йилнинг январь ва июль ойлари ўртасида 26860та машина сотилганди.

Баъзи таҳлилчилар Россиядаги қизиқиш камайишини Россиядаги автомобил саноатини кучайтириш истаги билан изоҳлашса, бошқалар Россиядаги иқтисодий қийинчиликлар сабаб эканини айтишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio