Пахта теримига чиқмаганлар ватанни севишмайдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида пахта йиғим-теримида қатнашишдек "савобли ишдан четда турмаслик" даъвати битилган варақалар тарқатилган.

Айни вақтда интернет ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон фуқаросининг ўз ихтиёрига зид равишда пахта йиғим-теримига олиб чиқилиши Ўзбекистон конституцияси ва қонунларини бузиш экани ҳақидаги огоҳлантиришлар ҳам пайдо бўлган.

Пахта терими Ўзбекистон расмийлари «ватанпарварлик» нуқтаи назаридан ёндошиб, сафарбарлик эълон қилаётган ягона соҳа эмас.

Ўзбекистон мустақиллигининг навбатдаги санаси яқинлашиб келар экан, расмийлар "Бетакроримсан, ягонасан, она ватаним - Ўзбекистон!" шиори остида ўтадиган тадбирлар дастурини тасдиқлаганлар, бундан ташқари байрам олдидан оммавий ҳашарлар ҳам эълон қилинган.

Мужда содда - ватанпарвар бўлсанг, бу тадбирлардан четда турмаслигинг лозим!..

Лекин расмийлар томонидан ярим талаб, ярим мажбурий ташкиллаштириладиган бу тадбирларнинг асл моҳияти нимада?

Пахтага ёки ҳашарга чиқишдан бош тортиш, бу ватанни севмасликни англатадими?

Ўзбек-олмон Инсoн ҳуқуқларини ҳимоя қилиш форумидан Умида Ниёзованинг Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда айтишича, пахта терими билан ватанпарварлик орасида аслида боғлиқлик йўқ ва халқаро қонунларда давлат манфаати йўлида фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб этиш тақиқланади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio