Тошкент вилоятидаги портлаш сабаблари ўрганилмоқда

Портлашни анча масофадан кўриш мумкин бўлган Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Портлашни анча масофадан кўриш мумкин бўлган

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ тумани "Дўстлик аҳоли пунктида юз берган ёнғинни маҳаллий вақт билан тунги 23:50 ларга бориб жиловлашга муваффақ бўлинган.

Би-би-си боғланган вазирлик мулозими бошқа тафсилотларни очиқламади.

Хабарларда ёнғин магистрал газ қувурида юз берган портлаш оқибатида келиб чиққани айтилади. Ҳодиса ўтган кеча соат 21:00ларда содир бўлган.

Расман билдирилган маълумотларда ҳеч қандай инсоний талофатлар йўқлиги айтилади. Расмийларга кўра портлаш экин майдони бўлган далада содир бўлган ва шу сабабдан ҳам жароҳат олганлар бўлмаган. Аммо баъзи матбуот хабарларида 10дан ортиқ киши тан жароҳати олгани ёзилган.

Портлаш сабаблари ҳақида расмий изоҳ берилгани йўқ.

Кун.уз сайти сайти портлаш жойига хавфсизлик кучлари жалб қилинганини ёзган.

Ушбу газ қувури 1999 йилда Тошкент шаҳрининг шарқий қисмини таъминлаш мақсадида ётқизилгани айтилмоқда. Қувур совет даврида қурилган Қозоғистон орқали ўтувчи йўлни айланиб ўтиш мақсадида қурилган.

Ҳукумат доираларига яқин uzmetronom.com сайти портлаш сабабларига бир неча омилларни келтирган. Шулардан бири қувурнинг электро кимёвий химояси йўқлиги деб тахмин қилинмоқда. Иккинчидан, қаз қувур ётқизилган ер устига деҳқончилик мақсадида боғ роғ қилиниши ёнғиннинг келиб чиқишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ёнғин ва портлаш кучли бўлганидан одамлар орасида саросима кузатилган. Тезкор ва расмий хабарнинг йўқлиги аҳоли орасида миш миш ва ваҳималарнинг урчишига сабаб бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio