Ислом Каримов Хитойдаги ғалаба парадида қатнашади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо ҳамкорлар...

Хабарларга кўра, Президент Ислом Каримов етакчилигидаги делегация Пекинда ўтадиган ғалаба парадида иштирок этади.

3 сентябр куни Иккинчи Жаҳон Уруши якун топгани 70 йиллиги ва хитой халқининг Япония тажовузи устидан ғалабаси нишонланади.

Хитой Давлат Кенгаши матбуот хизмати тадбирда дунёнинг 30 давлатидан президентлар ва бош вазирлар иштирок этишиши ҳақида маълум қилди.

Хитой бу каби йирик ҳарбий парадни уруш якун топганидан бери илк бор ўтказмоқда.

Мудофаа вазирлиги тантанали халқаро тадбир ҳақида эълон қилар экан, унда бошқа мамлакатлар аскарлари ҳам иштирок қилишга таклиф қилинган.

Бундан олдинроқ, Хитой матбуоти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо - Россия Президенти Владимир Путин ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон раҳбарлари ҳам парадда иштирок этишлари ҳақида хабар берганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio