Ўзбекистонда аёл президент бўлиши мумкинми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи UzA

Ўтган ҳафта Самарқандда "Ўзбекистон аёллари тажрибаси" мавзуcида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Миллий матбуотда турли чет эллик меҳмонларнинг ўзбек аёллари эришган ютуқлари борасида айтган дабдабали сўзлар келтирилди.

Ўзбек аёлларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳамда касбий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳақида кўп марта айтилади.

Лекин амалда шундайми?

Мамлакат қонунчилигига биноан аёлларни камситиш ҳолларига йўл қўйилмайди, лекин нима сабаб Ўзбекистонда кўзга куринган аёллар йўқ ?

Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоли Дилором Исҳоқованинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, ҳар қандай жамиятдаги ҳақиқий аҳволга баҳо беришда ундаги аёллар вазиятига эътибор бериш муҳимдир.

Унга кўра, Ўзбекистон матбуотида тақдим этилаётган манзарадан фарқли ўлароқ мамлакат аёлларининг аҳволи анчайин абгор.

"Авваллари ҳеч қачон кўрилмаган аёл мардикорларни кўрмоқдамиз. Бизни биров ишга олиб кетармикан, деб йўл четида кутиб ўтирган аёлларни кўриш жуда оғир", дейди Дилором Исҳоқова.

Унинг илова қилишича, бундан бир неча йил аввал расмийлар томонидан Олий Мажлис ва маҳаллий вакиллик органларида аёллар учун 30 фоизлик квотанинг белгиланиши ҳам шу вақтга қадар ҳақиқий аёл сиёсатчиларнинг етишиб чиқишига олиб келмаган.

"Бундан ташқари авторитар тузумга эга бўлган Ўзбекистонда нафақат аёл, балки эркаклар ҳам ҳақиқий эркин сиёсий фаолият олиб бориш имконига эга эмаслар".

Дилором Исҳоқовага кўра, мамлакат телевидениеси орқали тез-тез кўриниш берадиган кам сонли аёлларгина халқ тасаввурида мавқега эга аёл сифатида муҳрланган.

"Улар орасида масалан Светлана Ортиқовани кўплар танийди. У кўплаб суҳбатлар беради ва очиқ гапиради. Лекин ундан ташқари кўзга кўринган аёллар мамлакатда жуда кам".

Ўзбекистонда аёл президентни қабул қилишадими, деган саволга жавоб берар экан Дилором Исҳоқованинг айтишича, агарда жорий Президент атрофидагилар бирон аёлни президент қилиб олиб келишга қарор беришса, халқ буни мутлақо қабул қилади.

"Бизнинг миллатга ким президент бўлишининг умуман фарқи йўқ. Агарда миллатга ким президент бўлиши фарқли бўлганида, мамлакат ва фарзандлари келажаги ўйлантирса, сайлаш нималигини эсга олган бўларди. Лекин ҳозирда аёл бўладими, кимни олиб келиб қўйишса ўшани қабул қилаверадилар".

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio