Ҳажни бир ярим аср кутиш керакми?

Ўзбекистон ҳукумати ҳожилар сонига чекловларни қўйиш сиёсатини давом эттирмоқда.

Бу ҳақида "Форум 18" ташкилоти махсус тадқиқот ўтказган.

Ташкилот ҳисоботида тошкентлик аёл Шоира Содиқбекованинг машмашаси мисол сифатида келтирилган.

Ёши олтмишга бориб қолган Шоира опа таҳмин қилишича, ҳаж зиёратини бажо келтириши учун бир ярим аср кутиши керак бўлади.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси Шоира Содиқбекова 2007 йилдан бери ҳажга бора олмаётгани ҳақида сўзлаб беради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди