"Мино водийсидаги издиҳомда ўзбекистонлик ҳожилар талофат кўрмадилар"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ўзбекистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълум қилишича, пайшанба куни Саудия Аарабистонининг Мино водийсида юз берган ҳодисада ўзбекистонлик ҳожилар "ҳеч қандай талофат кўришмаган".

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистонидаги ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳга таяниб, хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, Мино водийсида жойлашган Жамарот - Шайтонга тош отадиган жойга олиб борувчи ва ундан қайтиладиган йўлда издиҳом юзага келган пайт ўзбекистонлик ҳожилар Муздалифа водийсидан Минога қайтаётган эдилар.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг айтишича, "ўзбекистонлик ҳожиларнинг барчалари соғу саломат, ибодатларини давом этмоқдалар".

Бу йил Ўзбекистондан 5200 мусулмон Ҳаж зиёратини адо этиш учун борганлар.

Сўнгги хабарларга кўра, Мино водийсида ҳалок бўлганлар сони камида 717 кишига етган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer