1500 ўзбек, тожик ва чечен жангарилари ИДга қарши бирлашган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази тарқатган хабарга кўра, 1500 га яқин сонда деб кўриладиган жангарини бирлаштирган “Жайшал Муҳожирун ал-Ансор” гуруҳи “Жабҳа Нусра” гуруҳига қўшилган.

“Жабҳа Нусра” гуруҳи аъзоларининг ҳам анчасини ўзбеклар ташкил қилади ва “Ал-Қоида”нинг Сурия бўлими деб кўрилади.

Гуруҳ таркибининг учдан бирини хорижликлар ташкил этади, деб кўрилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

“Жабҳа Нусра” Башар ал-Ассаднинг Сурия ҳукумат кучларига ва “Исломий Давлат” жангариларига қарши урушиб келаётган гуруҳдир.

“Жайшал Муҳожирун ал-Ансор” гуруҳи асосан собиқ СССР республикалари фуқароларидан таркиб топган, уларнинг аксарини ўзбеклар, тожиклар, чеченлар ва уйғурлар ташкил этиши маълум.

Таҳлилчиларга кўра, “Жайшал Муҳожирун ал-Ансор”нинг “Жабҳа Нусра”га байъат бериши жангариларнинг Ҳалаб шаҳри атрофидаги мавқесини янада кучайтиради.

Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази хабар қилишича, “Жайшал Муҳожирун ал-Ансор” гуруҳининг янги раҳбари дея "Абу Иброҳим ал-Хуросоний" эълон қилинган.

Гуруҳнинг олдинги раҳбари Салоҳиддин Чечен ёки Салоҳиддин Шишаний "Исломий Давлат"га қарши жанг қилишдан бош тортгани учун лавозимидан четлатилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ