Пахта терими вақти мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайдими?

Пахта асосан ихтиёрий-мажбурий меҳнат эвазига териб олиниши айтилади
Image caption Пахта асосан ихтиёрий-мажбурий меҳнат эвазига териб олиниши айтилади

Ўзбекистонда жамоат жойларига пахта даврида мажбурий меҳнат ҳолатларига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар ёпиштирилган. Унда мажбурий меҳнат қонунга зидлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ёзилган. Facebookда тарқалган сурат Оҳангарон туманида чойхоналарнинг бирида расмга олингани айтилмоқда.

Эълонда шундай салбий ҳолатларга гувоҳ бўлганлардан дарҳол хабар бериш сўралган.

Мурожаат қилиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияларининг ишонч телефонлари қолдирилган.

Огоҳлантиришга кўзи тушган талабанинг Би-би-сига айтишича, эълонни одамлар хафсаласизлик билан ўқишган.

"Кўпчилик эътибор бермади. Ярим соат ичида ҳеч ким расмга ҳам олмади. 10 та одамдан биттаси телефон қилмаса қолганлар тинчгина пахтасини теради", - дейди у.

Би-би-си эълонда кўрсатилган телефон рақамларининг бири билан боғланди. Гўшакни кўтарган навбатчи мажбурий меҳнат қаерда кузатилаётган бўлса ўша туман ёки шаҳардаги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига мурожаат қилиш кераклигини билдирди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Огоҳлантириш тепасига "Пахта - ризқ-рўзимиз" дейилган

Огоҳлантирувчи плакатнинг энг юқорисига "Пахта - ризқ-рўзимиз" деб ёзиб қўйилган.

Ушбу эълонга кўзи тушган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг ишлашига шубҳа билан қарашган.

Кузатувчилар Ўзбекистонда пахтани етиштириш ва уни йиғиб териб олишда одамлар ихтиёрий-мажбурий равишда ишлатилишини айтишади.

Фаол Малоҳат Эшонқулова "одамларда ўз ҳаққини талаб қилишда қаттиқ қўрқув борлигини" айтади.

Пахта теримига сафарбарлик ва мажбурий меҳнат ҳолатлари мониторингини олиб борган ангренлик инсон ҳуқуқлари фаоли Дмитрий Тихонов милиция ходимлари томонидан калтакланган.

Ўзбекистонда пахта теримига бюджет ташкилотларидан тортиб хусусий корхона ишчиларигача кенг сафарбарлик эълон қилинади. Талабалар ва олисда яшовчилар пахта териш учун кўчириб олиб кетилади.

Пахтага жалб қилиш кампанияси жуда кенг олиб борилади. Масжидларда ва овоз кучайтиргичлар ёрдамида пахтага чиқиш кераклиги уқтирилади.

Бунгача Сирдарё вилоятида пахта йиғим-теримида қатнашишдек "савобли ишдан четда турмаслик" даъвати битилган варақалар тарқатилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ