Тошкентдаги АҚШ элчилигига ҳужум

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Тошкентдаги Америка элчихонаси тарқатган хабарга кўра, душанба куни "номаълум ҳужумчи элчихона ҳовлисига иккита ёндирувчи мослама ирғитди".

"Ўт олдирувчи мосламанинг бири портлади", дейилади элчихона баёнотида. Ҳодиса кеча эрталабки соат 7:30ларда юз берган, ҳеч кимга зиён-заҳмат етмаган.

"Воқеа юзасидан текширув бошланди ва Қўшма Штатлар элчихонаси маҳаллий ҳукумат органлари билан ҳамкорлик қилмоқда", дейилади тарқатилган баёнотда.

АҚШ элчихонаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Жон Ларсен ҳодиса ортида ким турган бўлиши мумкинлиги борасидаги саволларни жавобсиз қолдирди.

"Ҳамма маълумот баёнотда айтилган. Бундан ортиқ изоҳ бера олмайман", деди Жон Ларсен.

Ҳодиса ортидан ёпиб қўйилган элчихона ҳозир кундалик хизмат фаолиятини қайта бошлаган. Аммо, хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилмоқда.

2004 йил ҳам АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига ҳужум уюштирилган.

Ўзбек расмийлари айни ўша 2004 йил 30 июл куни Тошкентдаги Бош прокуратура, Америка ва Исроил элчихоналарига уюштирилган бомба ҳужумларида Исломий Жиҳод Иттиҳодини айблашганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio