София Эшон Бобохон қизи оламдан ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Собиқ Совет Иттифоқи даврида Марказий Осиё ва Қозоғистон муфтиятининг илк муфтийси бўлган Шайх Эшон Бобохон қизи София хоним оламдан ўтган.

София Хоним Эшон Бобохон қизи 98 ёшда эди.

Тошкентдаги "Ҳасти Имом" масжидида ўқилган жанозадан сўнг София хоним "Ғойиб ота" қабристонига дафн этилган.

София хоним таниқли уламо авлодлари оилаларининг онахони сифатида кўриларди.

Баъзи маълумотларга кўра, София хоним ўсмирлик даврида отаси Эшон Бобохон томонидан ташкил этилган диний марказга қатнагани учун ўрта мактабдан ҳайдалган.

София хоним чуқур ва кенг диний илм соҳиби бўлиб, умрининг охирига қадар аёллар орасида диний билимларни тарғиб қилиш билан машғул бўлган.

Бобохоновлар сулоласи 1943 йилдан то 1989 йилга қадар Марказий Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ва муфтийси лавозимларини эгаллаб келганлар.

Марказий Осиё мусулмонлари илк муфтийси Эшон Бобохон 1957 йили вафот этганидан сўнг муфтйилик Шўролар ҳукуматининг розилиги билан унинг ўғли Зиёвуддин қорига берилган.

Кейинчалик муфтийлик Зиёвуддин қоридан ўғли Шамсиддин ибн Зиёвуддинга ўтказган.

София хоним Зиёвуддин қорининг синглиси эди.

Бобохоновлар сулоласи аъзолари даҳрийлик давлат сиёсати даражасида бўлган йилларда ҳам шариат ва ҳам сиёсатини уйғунлаштиришга эришган таниқли шахслар бўлганликлари айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio