Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ҳажга одам қанча ёш борса шунча яхши"

Бу йилги Ҳаж ибодатини 12 мингдан ортиқ россиялик ҳожи адо этишга муваффақ бўлдилар.

Улар орасида асли бухоролик Акмал Бақоев ҳам бор.

Ёши 33 да бўлган Россия фуқароси Акмал Ҳожи анчадан бери Сибир шахарларидан бирида яшайди.

Уйланган, ёш оиласи бор. Касби -тадбиркор.

Унинг айтишича, олти йилдан бери навбатда турган ота-онасини ҳажга юбориш энг катта орзуси бўлган.

Улар Ўзбекистонда яшаётганлари туфайли, ҳаж рўйхатидаги навбатлари ҳали келгани йўқ.

Акмал Бақоев эса бу йил фурсатдан фойдаланиб, Татаристон мусулмонлари бошқармаси орқали Россия зиёратчилари гуруҳи таркибида ҳаж зиёратида бўлиб қайтган.

Акмал Ҳожининг айтишича, ҳажга одам қанчалик ёш пайтида бориб келса, шунча яхши.

У ҳар бир мусулмонга ҳаж зиёратини адо этишни тилайди.

Ҳаж таассуротлари ҳақида Акмал Ҳожи билан суҳбат.

Image caption Муқаддас Ҳаж манзаралари. Акмал Ҳожи сурати.