Ўзбек милицияси ҳам ҳимояга муҳтожми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи varlamov.ru

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бир гуруҳ ички ишлар идоралари ходимларини мукофотлаган.

Касбий байрамини нишонлаётган ўзбек милицияси мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини топташ ва қийноқлар туфайли маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан мунтазам равишда танқид қилиб келинади.

Ўзбекистонда ҳанузгача милиция ҳақида махсус қонун қабул қилинмаган.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромовнинг айтишича, қонун лойиҳаси 2001 йилдаёқ тайёр бўлган ва Олий Мажлисга қабул қилиш учун берилганди.

Бироқ мамлакат парламенти номаълум сабабларга кўра, ҳозиргача қонунни депутатлар муҳокамасига қўймаган.

“Милиция ходимлари бугунги кунда буйруқбозлик хизматини ўташмоқда”, - дейди ҳуқуқ фаоли.

Баъзи кузатувчилар жамият тараққиёти учун муҳим бўлган ушбу қонуннинг йўқлиги ички зиддиятга олиб келиши мумкин, деган фикр билдирганлар.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг бурч ва ваколатлари ҳанузгача белгиланмагани боис, сўнгги пайтда милиция ходимларининг ўз ишларидан кетиш ҳоллари кўпайиб бормоқда.

Хабарларда уларнинг ойлаб маош олмаётганлари, кун тартиблари белгиланмагани, пенсиядан маҳрум бўлаётганлари ва бошқа қатор қонунбузарликлар қайд этилади.

Сурат Икромовнинг айтишича, милиция ходимларининг ўзлари унга қонун йўқлигидан шикоят қилишган.

“2004-2005 йилларда ташкилотимиз норозилик пикетларини ўтказган пайти, милиция ходимлари, майорлар ва бошқа юқори мартабали зобитлар менинг олдимга келиб, “бизга қонунни тезлаштириб беринг”, деб деб илтимос қилишарди”, - дейди у.

“Нима қилишни билмаймиз. Фақат буйруқбозлик. Ишлаш жуда қийин бўлаяпти, деб шикоят қилишарди”,- дея сўзларини давом эттиради Сурат Икромов.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio