Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек ҳукумати деҳқончилик сиёсатидаги хатоларини англаб етаяптими?

Бошқа барча соҳалар сингари деҳқончиликда ҳам эркинлик беришни истамасдан, маъмурий буйруқбозлик, зуғум, ҳақорат ва калтаклашлар билан ўз мақсадига эришишни кўзлайдиган Ўзбекистон ҳукумати бундай сиёсати халқ учун ҳам, мамлакат иқтисоди учун ҳам наф келтирмаётганини англаётганга ўхшайди.

Ҳарқалай, фермерлик ерларини кичиклаштириш ҳақида қарор қабул қилгани Ўзбекистон ҳукумати 2000 йиллар бошида "оптималлаштириш" номи билан амалга оширган ишлари акс натижа берганини тушуниб етгани натижаси деб кўрилмоқда.

Энди бир фермер хўжалиги ихтиёридаги ер майдонини кичрайтиришга киришилган, бунга мақбуллаштириш деб ном берилган.

Аммо Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги бу янгиликка ҳам ҳар доимгидек маъмурий-буйруқбозлик йўлида, босимлар билан киришилган.

Бутун республикадан фермерларнинг ерлари тортиб олинаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

"Мақбуллаштириш" - 2008-2009 йилларда Ўзбекистон деҳқончилигида куч ишлатилиб ўтказилган "оптималлаштириш"нинг акси, ўзбекистонлик фаоллар ҳали 2009 йилда бу сиёсат оқибатлари яхши бўлмаслигидан амалдорларни огоҳлантирганлар.

"Менинг 10 гектар ерим бор эди ва бутун оилам иш билан банд эди". Оптималлаштирамиз, деб еримни тортиб олишди ва ҳаммамиз ишсиз қолдик", дейди жиззахлик собиқ фермер.

Бугунга келиб бармоқ билан санарли фермерларни айтмаганда аксар фермерлар пахта топшириш, ғалла топшириш талабларидан, ҳокимларнинг кечки соат 12 1 лардаги мажлислислари, мажлисларда эшитадиган ҳақоратлари, ўз банк ҳисобидаги маблағини ўз ихтиёрича тасарруф этолмаслиги ҳамда ўзини хон кўланкасини майдон ҳис қилиб қолган тўраларнинг бошқа ўзбошимчалигию-инжиқларидан "тўйиб кетган"лар, ҳокимларга "ол фермерлик хўжалигингни" деган жанжаллар ҳар куни юз бериб туради.

"Фермерларнинг ҳаммаси бунақа фермерликдан чарчаган", дейди фарғоналик фермер.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматининг янги қарори "режани бажармаган фермерни жазога тортишга ошиқадиган" ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун янада кўпроқ таъмагирлик имкониятларини кўпайтирмаслигига кафолат йўқ.

"Янги қарор ҳукуматга яқин тор доира манфаатини кўзламаганига ҳам кафолат йўқ", дейди ўзбекистонлик тадбиркор Муҳаммадёқуб Ҳамроев.

Ўзбекистонлик журналист Нарзулло Охунжонов фикрича, бугунги кунда оддий одамларнинг яшаш аҳволи оғирлашиб бормоқда ва ҳукумат бу вазият ижтимоий беқарорликларга ҳам сабаб бўлишини мумкинлигини англаган, мақбуллаштириш билан аҳолини иш билан таъминлаш, тарангликни юмшатиш мақсадини кўзлаган.

"Бироқ фермерларга ҳақиқий эркинлик берилмас экан, бу ўзгаришлар самара бермайди", дейишади Би-би-си суҳбатдошлари.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio